Москвада Эрдўған ва Путин ўртасида тор таркибдаги музокаралар ниҳоясига етди. (видео)

0
1665
Фото: www.aa.com.tr

Москвада Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған ва Россия Президенти Владимир Путин ўртасида “тор таркибдаги” музокаралар ниҳоясига етди.

Етакчиларнинг учрашуви 5 соат 40 дақиқа давом этди.

Идлиб бўйича музокаралар делегациялар иштирокида давом этмоқда.

Туркия раҳбари Россия пойтахтига Суриянинг шимоли-ғарбий қисмидаги вазиятни муҳокама қилиш учун келган. У ерда Туркия армияси Башар ал-Ассад режими кучларининг ҳужуми натижасида ўнлаб қўшинларнинг ўлимига жавобан “Баҳорги қалқон” операциясини ўтказмоқда.

Россия давлат раҳбари музокаралар бошланишидан олдин ҳамкасбига Идлибда турк ҳарбийларининг ўлими муносабати билан ҳамдардлик билдирди.

Путиннинг сўзларига кўра, ҳар бир одамнинг ўлими –бу фожиа.

“Афсуски, телефон орқали гаплашганимизда сизга айтганимда, ҳеч ким, шу жумладан Сурия қўшинлари ҳам уларнинг (турк ҳарбийлари) қаерда эканликларини билишмаган. Бу вақт ичида Сурия армияси жиддий йўқотишларга дуч келди. Воқеалар ривожи Туркия ва Россия ўртасидаги муносабатларга зиён етказмаслиги учун Суриядаги воқеаларнинг барча жиҳатларини муҳокама қилиш керак», деди Россия Федерацияси Президенти.

Ўз навбатида, Туркия Президенти россиялик ҳамкасби Владимир Путин билан музокаралар натижалари, минтақадаги вазиятга ижобий таъсир кўрсатиши ва Анқаранинг позициясига таъсир қилишига умид билдирди.

Унинг сўзларига кўра, Россия-Туркия муносабатлари бугунги кунда энг юқори даражада.

«Мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатлар, жумладан, мудофаа ва савдо соҳаларидаги алоқалар сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилди. Мулоқотни янада ривожлантиришга умид қиламиз. Албатта, бизнинг асосий мақсадимиз – мулоқотни мустаҳкамлаш. Мен бунга эришамиз деб ишонаман ”деди Эрдўған.

 

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг