Москва ва Санкт-Петербургдаги маҳаллий депутатлар Путиннинг истеъфосини талаб қилмоқда

0
667
Фото: www.dw.com

Россияда маҳаллий депутатларнинг мамлакат президентининг номақбул хатти-ҳаракатлари юзасидан баёнот билан чиққанн янги мурожаати пайдо бўлди. Мурожаатни Санкт-Петербург депутати Ксения Торстрем эълон қилди.

Москва, Санкт-Петербург ва Колпино шаҳарларининг 18 та туманлари маҳаллий депутатлари Россия президенти Владимир Путиннинг истеъфосини талаб қилиб, оммавий баёнот билан чиқишди. 12 сентабрь, душанба куни мурожаатни Санкт-Петербургнинг “Семеновский” маҳаллий округи депутати Ксения Торстрем Тwиттер’да эълон қилди. У бошқа маҳаллий депутатларни баёнотга қўшилишга чақирди.

«Биз, Россия маҳаллий депутатлари, президент Владимир Путиннинг хатти-ҳаракатлари Россия ва унинг фуқаролари келажагига зарар етказмоқда, деб ҳисоблаймиз. Биз Владимир Путиннинг Россия Федерацияси Президенти лавозимидан истеъфога чиқишини талаб қиламиз!» – дейилади 20 га яқин депутат имзолаган мурожаат матнида. Торстремнинг таъкидлашича, «мурожаат матни ихчам» ва ҳеч кимни «обрўсизлантирмайди».

ИзображениеИзображение

Москва ва Санкт-Петербургдаги Путинни истеъфосига чақириқлар

Маҳаллий депутатларнинг шунга ўхшаш баёнотлари ўтган ҳафтада пайдо бўла бошлади. 7 сентябрь куни Санкт-Петербург «Смолнинское» маҳаллий депутатлар кенгаши Путинни давлатга хиёнат қилгани учун лавозимидан четлатиш чақириғи билан Давлат Думасига мурожаат юборишга қарор қилди. Улар президентнинг қарорлари оқибатларини бунинг аломатлари деб аташган: Россия армияси бўлинмаларининг йўқ қилиниши, Россия Федерациясининг ёш ва меҳнатга лаёқатли фуқароларининг ўлими ва жабрланиши, Россия иқтисодиётига зарар етказиш ва НАТОнинг кенгайиши, шунингдек, Украина армиясининг замонавий Ғарб қурол-аслаҳа ускуналари билан жиҳозланишига сабабчи бўлиши оқибатида, уни «демилитаризация» қилиш мақсадига зид келишини кўрсатиб ўтишган.

Ташаббусни қўллаб-қувватлаган Санкт-Петербург маҳаллий депутатларидан бири Никита Юферевнинг DW нашрига хабар беришича, 8 сентябрь куни унга ва Смолнинское муниципалитетининг бошқа депутатларига полициядан қўнғироқ қилишган. У ерда депутатларга нисбатан Россия армиясини «обрўсизлантириш» бўйича баённома тузишган.

 

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг