«Монако» футбол клуби Терри Анри билан бош мураббий сифатида ишлаш учун шартнома имзолаганини эълон қилди- деб хабар беради РБК.
Мураббий сифатида француз мутахассиси мустақил равишда илк маротаба клубни бошқарадиган бўлди.
Терри Анри Монаконинг янги бош мураббийи бўлди. Жамоа, 41 ёшли франциялик мутахассис билан 2021 йилнинг июнь ойига қадар шартнома имзолагани хақида, клубнинг расмий веб-сайтида эълон қилинди. «Монако» Анрининг бош мураббий сифатида ишлайди биринчи клуби бўлади.
Терри Анри аслида Монако тарбияланувчиси ҳисобланади. У 1994 йилдан 1999 йилгача клубда ўйнаган ва Франция чемпионати ва миллий кубокни қўлга киритган. Футболдаги карьераси давомида, Анри шунингдек «Ювентус», «Арсенал», «Барселона» ва «Нью-Йорк Ред Бул» клубларида ҳам тўп сурган. Франция терма жамоаси таркибида спортчи 1998 йилда жаҳон чемпионлигини ва 2003 йилда Конфедерациялар кубогини қўлга киритган.
2016 йил августидан бошлаб Анри Бельгия терма жамоасининг мураббийлар штабида ишлади. У, жамоа бош мураббийи Роберто Мартинесга ёрдамчи бўлди. Уларнинг раҳбарлиги остида Бельгия терма жамоаси, 2018 йилги жаҳон чемпионатида учинчи ўринни қўлга критди ва ўз тарихидаги энг яхши натижага эришди.
2018 йилнинг ёзида Анри «Бордо» бош мураббийи лавозимидан бош тортди. Франция клуби билан музокаралар муваффақиятсизлик билан якунланди – Анрини таклиф этилган иш ҳақи ва таркибини кучайтириш бўйича кафолат йўқлиги қониқтирмади.
Унинг таклиф этилган лавозимдан воз кечиш ҳақидаги қарорига оилавий шароитлар ҳам таъсир кўрсатди.
Бош мураббийи сифатида Анри, 2014 йилдан 2018 йилга қадар жамоада ишлаган Леонардо Жардимани алмаштиради. Мазкур собиқ мураббийнинг жамоани тарк этишига, Монако 2018/19 мавсумини қониқарсиз даражада бошлаганлиги сабаб бўлгани айтилмоқда.