Миср ҳукумати коронавирусни юқтирган сайёҳлар учун тиббий харажатларни тўлиқ қоплайдиган бўлди

0
707
Фото:tass.ru

Миср ҳукумати сайёҳларда COVID-19 инфекцияси аниқланса, уларнинг даволаниш харажатларини тўлиқ тўлаб беришини эълон қилди.

Бу ҳақда Миср туризм ва қадимий ёдгорликлар вазири Халед аль-Анани TASS агентлигига хабар берди.

Агар касаллик енгил бўлса ва беморни касалхонага ётқизишнинг ҳожати бўлмаса, харажатлар яшайдиган меҳмонхона томонидан қопланади.

Аммо беморга шифохона режимида шифокорлар ёрдами керак бўлса, унда барча харажатлар давлат томонидан қопланади.

Маълум бўлишича, саёҳатчилар учун бепул даволаниш Шарм-эш-Шейх, Хургада ёки Қоҳирадаги давлат шифохоналарида амалга оширилади.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг