Гонгконда концерт бераётган Mirror жамоаси саҳнада қўшиқ айтаётган пайтда, тепада осилган катта экранлардан бир уларнинг устига тушиб кетди. Оқибатда камида икки нафар раққос жароҳатланди. Улардан бирининг аҳволи оғир эканлиги айтилмоқда.
Ижтимоий тармоқларда экраннинг қулагани акс этган видеоклиплар тарқалди. Гонконг оммавий ахборот воситалари раққослардан ташқари, томошабинлар ҳам жароҳатланганини ҳақида хабар бермоқда.
«Мен шокдаман», деди Гонконг ижрочи директори Жон Ли. «Жароҳат олганларга ҳамдардлик билдираман ва улар тез орада тузалиб кетишига умид қиламан».
Mirror жамоаси 2018 йилда реалити-шоу орқали ташкил этилган.