«Миллиятчилар» – иқтисодий инқилоб учун

0
1081
Фото: exclusive.kz

Қозоғистонда «Qazaqstanda Jasalğan» деб номланган иқтисодий миллиятчилик ҳаракати  ташкил этилди. Бу ҳақда кеча Олмаотада ишлаб чиқарувчиларнинг бир қанча профессионал уюшмалари вакиллари ва компаниялар раҳбарлари маълум қилишди. Янги ташкилот иштирокчилари матбуот анжуманида айтиб ўтган мақсадлар ва муаммоларни ҳал қилишнинг таклиф қилинган усулларидан келиб чиқадиган бўлсак, бу ҳаракат Қозоғистон сиёсий палитраси учун жуда зарур бўлган ўнг марказчи партиянинг ўзагига айланиши мумкин.

Брифингдаги барча чиқишларда Қозоғистон миллий каптиали қандай тубсизликка тушиб қолгани алоҳида таъкидланди. Брифинг маърузачиси Наизабек Ўлжабойўғли маҳаллий ишлаб чиқариш ҳолатини ёрқин ифодаловчи рақамларни келтирди. Импорт улуши машинасозликда – 92 фоиз, енгил саноатда – 96 фоиз, таглиги ва устки қисми резина ёки полимер материаллардан тайёрланган поябзаллар – 99 фоиз, 396 миллион долларлик свитер, жемфер, пуловер, кардиган, жилет ва шунга ўхшаш трикотаж маҳсулотлари, машина ёки қўлда тўқилган трикотаж – 63,3 млн.доллар миқдорида 100%, шортилар, майкалар ва шунга ўхшаш маҳсулотлар билан футболкалар каби трикотаж импорти – 55,9 млн.доллар миқдорида 100% ни ташкил этишини айтди. Бундай мисолларни чексиз равишда келтириш мумкинлигини айтиб, “ҳатто Олмаота шаҳридаги майдонга ўрнатилган Қозоғистон Республикаси байроғи ҳам Хитойда ишлаб чиқарилган!”, деди.

«Made in Kazakhstan» товарлар ва хизматлар сони нолга тенг, ҳаттоки мавжудлари ҳам турли даражадаги ҳукумат амалдорлари томонидан доимий камситишларга дучор бўлмоқда”, деди у.

-Бугун Қозоғистонда компрадор капитализм модели чуқур инқирозда. У мамлакатга фаровонлик бера олмаслигини исботлади. Мустақилликнинг ўтган ўттиз йилининг ҳаммаси давлат томонидан маҳаллий бизнесга нисбатан камситишнинг ўттиз йилидир, дея баёнот берди.

– “Хом ашёдан келадиган лаънат” доимий зулм ўтказиб, бузилган қонунлар, мансабдор шахсларнинг ўзбошимчалиги, коррупция – мана қандай шароитларда ишлаб чиқариш корхоналари фаолият юритмоқда. Биз кўплаб компанияларнинг ёпилиб кетишига олиб келган учта девалвациядан, ковид пандемиясидан омон чиқдик. Давлат томонидан эса жуда кам ёрдам кўрдик. Ва бугун биз логистика ва бизнес коммуникациялари инқирозига дуч келмоқдамиз. Аммо барибир қозоқ бизнеси омон қолди ва бугун биз ҳокимият ва жамиятдан унинг овозига қулоқ тутишини талаб қиламиз.

Айбек Барисов, Ҳарбий-саноат комплекси корхоналари уюшмаси раиси:

– Ушбу ҳаракатнинг яратилиши ишлаб чиқариш соҳасида тадбиркорлик билан шуғулланаётган ҳар бир шахс босиб ўтган узоқ ва машаққатли йўл, давлатимиз томонидан бизга тўғри ва ҳурмат билан муносабатда бўлишга интилишларимиз натижасидир. Жамият кучли миллий иқтисодиёт билангина гуллаб-яшнаши мумкин, у муваффақиятли давлатнинг асосидир. Лекин буни мутасаддиларимиз тушунмаяпти.

Бугун уларнинг лоқайдлиги, ҳатто Қозоғистон бизнесига нисбатан нафратларини чеки йўқдир. Балки шунинг учун биз ушбу ижтимоий ҳаракатни тузмоқдамиз. Шунинг учун биз сўрамаябмиз, балки ҳуқуқларимиз ҳурмат қилинишини талаб қилаяпмиз. Биз маҳаллий бизнес учун яхшироқ ҳаётни ва узоқ келажакда эмас, эртага эмас, балки бугун, дарҳол бўлишини истаймиз! Биз бу чексиз бюрократик “йўл хариталари”дан чарчадик… Ишончимиз комилки, бизнинг уюшмаларимизга аъзо бўлган корхоналарнинг юз мингдан ортиқ ходимлари мамлакатимиз бизнесида юзага келган чидаб бўлмас вазият ҳақида давлатга айтишга ҳақли.

Янги ҳаракат тузувчилари мансабдор шахслар томонидан қонун бузилиши, давлат харидларида хорижий ишлаб чиқарувчиларни лобби қилишнинг қўпол ҳолатлари, қозоқ корхоналари билан тузилган шартномаларни ўзбошимчалик билан бекор қилиш, бюрократик зулм ва мамлакат учун оддий бўлиб қолган бошқа салбий ҳолатларга оид аниқ мисолларни четлаб ўтишмади.

Қозоғистон Республикаси мебель ва ёғочга ишлов бериш саноати уюшмаси президенти Канат Ибраевнинг айтишича, Президент ташаббуси билан амалга оширилган энг сўнгги “Қулай мактаб” номли “Миллий лойиҳаси” (мамлакат бўйлаб 400 дан ортиқ янги мактаблар қуриш) чет элда ишлаб чиқарилган пардозлаш материалларини ҳарид қилишни  олдиндан кўзда тутмоқда. Бу эса маҳаллий мебель корхоналари 25-30 фоиз юкланган бир пайтда юз бермоқда.

Жуда катта миқдордаги пуллар, миллиардлар мамлакат ташқарисига чиқиб, хорижий ишлаб чиқаришни озиқлантирмоқда. Бу мамлакат президенти ҳукуматнинг 2022 йил 14 июлдаги кенгайтирилган йиғилишида «Қазақстанда жасалған» (Made in KZ) миллий лойиҳасини ишга тушириш бўйича таклифлар киритиш борасидаги топшириғидан сўнг юз бермоқда.

Айбек Барисов Мудофаа вазирлиги 164 та ҳарбий машина сотиб олгани ҳақида гапирар экан, уларнинг аналоглари Қозоғистон компанияси томонидан ишлаб чиқарилганлигини, уларнинг ҳар бири маҳаллий русумдаги қараганда 200 миллион тенгега қимматроқ эканлигини таъкидлаб ўтди. Лекин вазирни бунча пул кетгани анчинтирмайди, аҳир пул бюджетникида! Ва буларнинг барчаси алоҳида, ягона ҳолатлар эмас, балки айрим жойлардаги хатолар эмас. Бу иқтисодиётни бюрократик бошқариш тизими бўлиб, у узоқ вақтдан буён шаклланган ва уни ислоҳ қилиб бўлмайди,уни фақат синдириб, мустаҳкам бўлган янгисини қуриш мумкин.

Журналистларнинг “Атамекен” МСП орқали ишбилармонлар ушбу масалаларнинг барчасини ҳал қилишга уриниб кўрдиларми, деган саволига йиғилганларнинг барчаси бир овоздан ушбу ташкилот бутунлай бюрократлашгани ва ҳозирги ҳолатда маҳаллий бизнесга ёрдам бера олмаётгани ҳақида фикр билдирди.

Эътиборлиси, «Qazaqstanda Jasalğan» номли янги ижтимоий ҳаракати ташкил этилган ўша куннинг ўзидаёқ Қозоғистон Президенти Мажлисни тарқатиб юбориш тўғрисидаги Фармонни эълон қилган эди. Албатта, тасодиф, лекин ўзига ҳос. Ўзгариш вақти келди.

Шунинг учун exclusive.kz сайти “Нац-Эклар» (ҳазил билан янги ҳаракат аъзоларини журналистлардан бири шундай атади) янги парламент сайловларида иштирок этадими, деб сўради? Жавоб анча ишончли бўлди, яъни улар иштирок этади. Айниқса, тадбиркорлар томонидан аввалги депутатларга нисбатан кўплаб шикоятлар тўпланиб қолгани ва уларни ўз чиқишларида кескин ифода этгани учун ҳам иштирок этади. Аммо улар ҳокимиятдан, масалан, Президент маъмуриятидан қандайдир тўсиқ кутишяптими, деган саволга йиғилиш иштирокчилари эътибор бермади. Шубҳасиз, буни қуйидагича тушуниш керак: «яшасак, кўраверамиз».

Шунингдек, ҳаракат ташкилотчилари келгусида у ўз фаолиятини тадбиркорлик эркинлиги, давлатнинг иқтисодиётдаги ролини пасайтириш, хўжалик юритувчи субъектларнинг ўзини ўзи бошқаришга босқичма-босқич ўтиш ва бошқалар, ўз ишини эркинлаштириш тамойиллари асосида қурадиган сиёсий партияга айлантирилишини ҳам истисно этмади. Бир сўз билан айтганда, у (агар бўлса!) ўнг қанот консерватив партия бўлади, унинг асосини кичик ва ўрта тадбиркорлар ва малакали ходимлар ташкил қилади, деб тахмин қилинади. Бироқ, бундай партиянинг мафкураси ҳам, ижтимоий-иқтисодий дастури ҳам «туманда» қолмоқда, фақат уларнинг контурлари ушбу йиғилишда қабул қилинган Баёнотда таъкидлаб ўтилган (қуйида келтирилган).

Ҳаракат иштирокчилари бугунги кунда кескин қаршилик кўрсатаётган, объектнинг ўзи тўлиқ аниқ эмас. Улар «компрадор» капиталига, яъни хорижий бизнес учун афзалликларга қарши норозилик билдирмоқдалар. Аммо Қозоғистонда олигархик, “оилавий”, “клан” капитализми ҳам унда кам бўлмаган муаммоларни туғдираётгани йўқ… Ваҳоланки, булар мутлақо “бизники”, ичимиздаги… Уларга ем берилган пайтда, қолганлар лабини ялаб қоладиган алоҳида танланган “муқаддас сигирлар”ни нима қилиш керак?

Албатта, фаолият юритаётган юзга яқин корхона ва уларнинг ходимларидан иборат улкан жамоа, ҳаракат ташкилотчиларининг таъкидлашича, уларни қўллаб-қувватлаш – буларнинг барчаси сиёсий курашда ўта мустаҳкам “капитал”дир. Аммо ҳамма қолган гап, бу ҳақиқатан ҳам мавжудми ва қозоқ сиёсий театрининг янги аъзолари уни тўғри тасарруф қила оладими ёки йўқми, деган масалада.

Умид қиламизки, янги ижтимоий ҳаракат оммавий фуқаролик ва сиёсий фаоллик қайта тикланишининг чинакам илҳомлантирувчи намунасидир. Узоқ уйқудан уйғониб, қозоқ жамиятини қийнаётган “лаънати саволлар”га жавоб изламоқда. Жавобни фақат ҳаёт беради. Биз томоша қиламиз.

Фото: exclusive.kz

«Qazaqstanda Jasalğan» номли Иқтисодий Миллият Ҳаракати

Баёноти

Юртимизни инқирозлар, сайловлар, умидлар ларзага келтирмоқда. Жамиятдаги ўзгаришларга бўлган катта талабдан фойдаланиб, Нур-Отановчиларга айланган собиқ коммунистлар Янги Қозоғистоннинг «адептлари»га айланиб, навбатдаги «реинкарнация» ни бошдан кечирмоқда. Биз сиёсий майдонда мамлакатимизни бугунги аянчли аҳволга олиб келган кекса актёрларни кўраяпмиз. Саҳнага ҳар хил бир кунлик кумирлар, турли йўналишдаги популистлар, экстремистлар ва демагоглар отилиб чиқишмоқда.

Улар орасида Қозоғистон ишбилармонлари ва меҳнаткашларини тушунадиган ва ҳимоя қиладиган биронта ҳам одам йўқ…

Ўз навбатида:

Ҳозирги ва келажакдаги барча ички ва ташқи муаммоларга жавоб беришга қодир бўлган ягона Ҳақиқий Куч бу Миллий Капиталдир!

Ўтган асрнинг 90-йилларидаги нотинч шаклланиш давридан ўтиб, босқинчилик ҳужумларига қарши курашиб, биринчи президент давридаги шахсга сиғинишдан омон қолган, пандемия ва Қантар даврида омон қолган Қозоғистон хусусий бизнеси биз учун шундай кучга айланди ва буни Миллий Капитал деб аташ мумкин.

Айнан тадбиркорларимиз давлат томонидан талаб қилинган солиқ, ҳисобот ва босимнинг барча юкини ўз зиммасига олиб, бунинг эвазига на ҳимоя қилинди ва на ҳурмат қозона олди.

Мамлакатимиз миллионлаб фуқаролари учун пандемия ва инқирознинг оғир кунларида ягона таянчга айланган қозоғистонликларни иш билан таъминлаётган ишбилармонларимиздир.

Тадбиркорлик муҳити – бу янги ғоялар, дадил ихтиролар ва уларни муваффақиятли амалга ошириш манбаи ҳисобланади. Бу янги технологиялар, тармоқлараро ва халқаро алоқалар, янги билим ва малакалар, бу ҳақиқий прагматик ватанпарварликдир.

Фақат хусусий ташаббус Қозоғистоннинг барча фуқароларига бугунги кунда муносиб яшаш имконини берадиган ҳаётий давлат бошқарув тизимини қуришга қодир!

Ўтган асрнинг 90-йилларида қарорлар, режалар, илмий конференциялар ва қурултойлар билан бартараф этиб бўлмайдиган камомад бир кунда барбод бўлганидай, бугунги инқироз, эртанги кунга ишончсизлик, ижтимоий адолатсизлик ва жамиятдаги бошқа муаммолар ҳам шундай, агар биз Иқтисодий Миллиятни амалга оширсак, қисқа вақт ичида ҳал қилинади.

Бизнинг мақсадларимиз:

  1. Миллат = Ватандошлик!
  2. Шахс ва хусусий мулк дахлсизлиги қонуний равишда таъминлаш!
  3. Янги давлат мафкураси – «Qazaqstanda Jasalğan»! Маҳаллий бизнес учун қонун устуворлиги! Қозоғистон бозорини халқаро ва хорижий босимдан ҳимоя! Яширин импортдан ҳимоялаш! Сифатли маҳаллий маҳсулотлар билан таъминлаш! Ҳар бир мансабдор шахс, давлат хизматчиси, ҳарбий хизматчи, квазидавлат сектори ходими маҳаллий тадбиркорликни, ишлаб чиқарувчиларни, хизмат кўрсатиш секторини қўллаб-қувватлаши шарт. Бу барча иш тавсифларида белгилаб қўйилишии керак. Қозоғистон бизнесининг ривожланишини бузганлик ва унга қарши курашиш учун мансабдор шахс жавобгарликка тортилиши керак, шу жумладан жиноий жавобгарликка ҳам. Унинг ишига миллий бизнес ривожига қўшган ҳиссасига қараб баҳо бериш керак.
  4. Маҳаллий кичик ва ўрта бизнес субъектлари, иш ҳақи фондига тегишли мажбурий тўловлар бундан мустасно (тиббий суғурта, пенсия бадаллари), барча солиқлардан озод этилади! Шу оғир кунларда тадбиркорлар Қозоғистон фуқароларини иш билан таъминлашини ўзи кифоя!
  5. Сўз эркинлигини таъминлаш! ОАВ учун давлат буюртмасини тақиқлаш!
  6. Интеллектуал мулк ҳимоясини таъминлаш ва илм-фан ривожи ва илмий ишланмаларни жорий этишни қўллаб-қувватлаш!
  7. Қозоғистонга янги замонавий технологиялар трансфертини қонунчилик билан таъминлаш!
  8. Тартибга солинадиган харидлар тизимида саноат ишбилармонлик кооперациясини қонунчилик асосида мустаҳкамлаш ва Қозоғистон ишлаб чиқаришини маҳаллий хомашё билан таъминлаш орқали маҳаллий хомашё ишлаб чиқаришни яратиш ва ривожлантиришга кўмаклашиш.
  9. Доимий равишда давлат томонидан кафолатланган узоқ муддатли буюртмаларни тақдим этиш орқали қозоқ брендларининг ривожланишини рағбатлантириш.
  10. Субсидия беришдан бош тортиш! Субсидиялар фақат ижтимоий аҳамиятга эга, аниқ фойдасиз соҳаларда қолади, масалан, шаҳар йўловчи транспорти, коммунал хизматлар ва бошқалар.
  11. Ҳукумат барча соҳадаги функцияларини ўз-ўзини бошқаришга ўтказиши керак!

Барча ватанпарварларга, ўз келажагини ва фарзандларининг келажагини Қозоғистон билан боғлаган ҳар бир инсонга айтамиз, – Бизга қўшилинг!

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг