“Миллион долларлик бемор”: АҚШда 72 ёшли қариянинг коронавирусдан тузалиши учун 1.1 миллион доллар сарфланди

0
1784
manba: Arab News

Америкалик 72 ёшли Майкл Флор коронавирус сабабли деярли ҳаётдан билан хайрлашганди. Аммо, Флор COVID-19 ни енгиб ўтишга муваффақ бўлди ва унинг қўлига касалхона ҳаражатлари ёзилган жуда қўрқинчли тўлов қоғозини тутқазишди. Бу ҳақда “Seatle Times” 13 июнь куни хабар берган.

Коронавирусга чалинган Майкл Флор 4 март куни касалхонага ётқизилди ва бу ерда 62 кун даволанди. Бу вақт давомида у ўлимга шу қадар яқин келдики, бир сафар ҳамширалар унинг хотини ва болаларига телефон қилиб Флор билан видолашиб олишларини сўрашган.

Лекин, охир-оқибатда Флор тузалди ва 5 май куни ҳамширалар қарсаклари остида касалхонадан чиқди. Унинг қўлига 181 та вароқдан иборат бўлган 1 122 501.04 доллар миқдордаги тўлов қоғози келиб тушди. Ушбу тўлов варақасида ҳисоб-китоб қилинган харажатлар орасида қуйидагилар ҳам ёзилган эди:

Реанимация бўлимида ётган ҳар бир кун учун нарх 9736 доллардан бўлиб, Флор бу бўлимда 42 кун даволанган ва бу умумий ҳисобда 409 000 долларга тушган. 82 000 доллар сунъий нафас берувчи вентиляторлардан 29 кун мобайнида фойдалангани учун, шунингдек, унинг ўлим хавф юқори бўлган икки кун учун яна 100 000 доллар миқдорда пул тўлаши кераклиги ёзилган.

«Times» нинг ёзишича, Флорнинг касалхона харажатларини АҚШнинг кексалар учун тузилган ”Medicare” суғурта ташкилоти тўлаб берди. Лекин,тиббий хизмат кўрсатиш бўйича дунёдаги энг қиммат давлатлардан бири бўлган АҚШ фуқароси Флор касалхона харажатларининг катта қисми мамлакатдаги солиқ тўловчилар ҳисобидан тўлангани учун ўзини айбдор деб ҳис қилмоқда.

“Менинг ҳаётим сақлаб қолиниши учун бир миллион доллар кетди. Албатта, мен бу пуллар тўғри жойга сарфланди,деб айтаман. Лекин, фақатгина мен шундай деб ҳисоблайман”, дея Флорнинг сўзларини келтирган “Times”.

manba

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг