Microsoft компанияси рус хакерлари ҳужуми ҳақида эълон қилди

0
796
Фото:interfax.ru

Microsoft корпорацияси руслар томонидан хакерлик ҳужуми уюштирилгани ҳақида эълон қилди. Бу ҳақда Interfax нашри хабар берди.
Аввалроқ хакерлар SolarWinds IT-компаниясига ҳужум қилгани тахмин қилинган эди.

Microsoft компанияси фикрига кўра, гуруҳ ҳам алоҳида фойдаланувчиларга, ҳам турли ташкилотларга, шунингдек давлат идораларига қарши жиноятлар содир этган.
Шу боис, АҚШ SolarWinds компаниясига қарши ҳужумга жавобан, Россия Федерациясига нисбатан санкциялар киритди. АҚШ Россия разведкасининг кибер фаолиятини қўллаб-қувватлайдиган олтита IT компанияларга чекловлар киритган.

Компания ходимининг компьютерларидан маълумотларни ўғирлаш учун мўлжалланган дастур топилган.
2020 йил декабрь ойида АҚШ оммавий ахборот воситалари хорижий ҳукуматга алоқадор хакерлар АҚШ ҳукумат идораларига тегишли тизимларни бузгани ҳақида хабар берган эди. Кейинчалик киберҳужум SolarWinds IT-компаниясига қаратилгани маълум бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Россия Америка томонининг барча айбловларини бир неча бор рад этди.
Оқ уй вакили Жен Псакининг таъкидлашича, АҚШ маъмурияти Россия Федерациясини Америка компаниялари ва тузилмаларига қарши янги киберҳужумлар юз берганда қандай чоралар кўрилишини олдиндан огоҳлантирмоқчи эмас.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг