Меркель Германия бўлажак канцлерини “Меркель хоним” эмас, Бундестаг сайлашини эслатди

0
679
Фото: РИА Новости

Германия канцлери Ангела Меркельнинг эслатишича, унинг фикри Германия янги канцлери танловига таъсир қилмайди.

Римда Г20 саммитида иштирок этган Меркель журналистларга саммит давомида Германиядаги сайловлар ва янги канцлер ким бўлиши ҳақидаги саволларга жавоб бериб ўтган.

“Ҳар қандай ҳолатда ҳам биз учрашган ҳар бир киши Германия канцлери Меркель хоним томонидан музокаралар йўли билан эмас, балки Германия Бундестаги томонидан сайланишини энг мақбул йўл”, — деган у.

Ангела Меркельнинг Германия федерал канцлери лавозимидаги ваколати 26 октябрь куни расман якунига етди. У ва ГФР ҳукуматининг бошқа аъзолари Германияда янги ҳукумат тузилганига қадар ўз вазифаларини бажаришда давом этадилар.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг