0
1784

Фароғат Хуррамова – Қарши шаҳридаги ихтисослаштирилган маданият мактабида чизмачилик, рангтасвир, композиция ва меъморчилик асосларидан сабоқ беради. У акварел билан ишлашни яхши кўради, шунингдек, графикалар билан шуғулланади. Унинг ишида энг долзарб мавзулардаги плакатлар алоҳида ўрин тутади. У «UzTrend» ўқувчиларига оилавий зўравонлик муаммосига бағишланган асарлар туркуми билан аллақачон таниш. Унинг навбатдаги ижод маҳсули «Мен соя бўлишни хоҳламайман!» Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларидан бири – фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳаёти ҳақида гапиради.


Бу расмнинг мазмуни шундан иборатки, фуқаролиги йўқ одамларнинг келажаги йўқ. Узоққа қараб кетаётган одамлар – паспорти бор одамлар. Олдинги планда чизилган кишиларнинг фуқаролиги йўқ, улар аро йўлда қолганлар.


«Дарахт бир жойда кўкаради». Кесилган дарахтлар, булар кексаликда фуқароликдан маҳрум бўлган кишилар.


Фуқаролиги йўқ кишилар сайлаш ҳуқуқидан маҳрум. Бу расмнинг мақсади, улар ҳам овоз беришга ҳақли эканини кўрсатмоқда.


Бу композициянинг маъноси қуйидагича, ёрқин ранглар фонида чизилган излар фуқаролиги бор одамлар, совуқ ранглар фонида тасвирланган излар, аксинча, фуқаролиги йўқ кишилар.


Мувозанат. Чапда тасвирланган одамлар фуқаролиги бор, тўла ҳуқуқли кишилар, ўнгда эса паспорти йўқ кишилар. Улар ҳавода муаллақ турмаслиги керак, улар ҳам тўкис яшаш бахтига муносиб.


Бу севишганлар фуқаролиги йўқ инсонлар. Улар келажаги қандай бўлишини ўйлаб оила қуришга қўрқадилар.


Бу расмнинг мазмуни қуйидагича, фуқаролиги йўқ кишиларнинг ҳаёти худди шахмат ўйинига ўхшаб кетади. Баъзида ютади, баъзида ютқазади. От бу фуқаролиги бор кишилар, пиёда паспорти йўқ инсонлар.


Паспорт столига борадиган йўл лабиринтга ўхшайди. Бу одамга лабиринтдан чиқишга ёрдам беринг.


Бу болалар фуқаролиги йўқ бўлиб туғилган, улар ҳам бахтли келажак эгалари бўлишга ҳақли.


Фуқаролиги йўқ одамлар муҳим ва тайинли ишга жойлаша олмайди, шунинг учун улар доимий яшаш жойига эга эмас.


Композиция марказида тасвирланган инсон чуқур ўйга толган, у келажакда тўла тўкис ҳаёт кечира оладими?!


Бу қиз ўз ҳиссиётларини ёзув орқали ифодаламоқда. Паспорти йўқ шахсларнинг ҳақ-ҳуқуқини давлат ўз ҳимоясига олишини хоҳлайди.


Фуқаролиги йўқ шахслар жамиятда ўз ўрнини топа олмай, ўзларини бегонадек ҳис қилади.


«Шаффоф соя бўлишни истамайман». Бу фуқаролиги йўқ шахсларнинг ички туғёни.


Бу расмнинг мазмуни қуйидагича, фуқаролиги йўқ шахслар қоқигулга ўхшаб ҳавода изсиз йўқолиб кетадилар.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг