Медведев: янги ҳудудларни стратегик ядро қуроллари билан ҳимоя қилиш мумкин

0
80
Фото: Sputnik/Константин Завражин

Россиянинг собиқ президенти Дмитрий Медведев пайшанба куни Москва арсеналидаги ҳар қандай қурол, жумладан, стратегик ядровий қуроллар Украинадан Россияга қўшиб олинган ҳудудларни ҳимоя қилиш учун ишлатилиши мумкинлигини айтди.

Медведев, Россия Хавфсизлик Кенгаши раиси ўринбосари сифатида Россия томонидан ўрнатилган айирмачи ҳукуматлар билан биргаликда уюштирадиган референдумлар, Россия тарафидан босқинчилик билан тортиб олинган Украина ҳудудининг катта қисмида ўтказилишини ва “орқага йўл йўқлигини” айтди:

«Донбасс республикалари (Донецк ва Луганск) ва бошқа ҳудудлар Россия таркибига қабул қилинади».

Медведев барча ҳудудларнинг мудофааси Россия қуролли кучлари томонидан сезиларли даражада кучайтирилишини айтди ва қўшимча қилиб:

“Россия бундай ҳимоя учун нафақат сафарбарлик имкониятлари, балки Россиянинг ҳар қандай қуроллари, жумладан, стратегик ядровий қуроллари ва янги тамойилларга асосланган қуроллардан ҳам фойдаланиш мумкинлигини айтди”.

Жума кунидан бошлаб Украинанинг Донецк, Луганск, Херсон ва Запороже вилоятларининг Россия назорати остидаги қисмларида, шунингдек, Николаев вилоятининг айрим қисмларида ўтказилиши режалаштирилган референдумларда Россия таркибига қўшилиш учун кўпчилик овоз бериши кутилмоқда.

Ҳарбий ишғол остида бир неча кунлик огоҳлантириш билан уюштирилган овоз беришни Киев ва унинг Ғарбдаги иттифоқчилари сохта деб атади.

Сўнгги ҳафталарда Украинанинг қарши ҳужумлари кучайган, аввалроқ Россия томонидан босиб олинган ҳудудлар, Россия Федерациясига расман қабул қилинган тақдирда, Москванинг ядровий доктринасига мувофиқ, ядро қуролидан ҳимояланиш ҳуқуқига эга бўлади.

Москва қўшиб олишга уриниши кутилаётган тўртта ҳудуднинг ҳеч бирини тўлиқ назорат қилаётгани йўқ. Жумладан, Донецкнинг атиги 60 фоизи ва Запорожя вилоятларининг 66 фоизи Россия ҳарбийлари назорати остида.

Сўнгги ойларда Медведев мунтазам равишда Ғарб ва Украинага қарши тажовузкор баёнотлар бериб, 2008-2012 йиллардаги ҳокимиятда очиқдан-очиқ ғарбпараст либералдан, геосиёсий лочинга айлангани ҳақида таъкидлаб келади.

 

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг