Меҳнат мигрантларини Украина билан урушга жалб этишмоқчи

0
920
Фото: mvd-ufms.ru

Давлат Думаси Россия фуқаролигини олишни соддалаштириш тўғрисидаги қонунни қабул қилди.

Унга мувофиқ, Россия Федерацияси Қуролли Кучларида хизмат қилиш учун йиллик шартнома тузган чет элликлар узоқ кутмасдан ва бошқа бюрократик тўсиқларсиз фуқароликни олишлари мумкин бўлади.

Москва шаҳрида «Сахарова» миграция маркази фаолият кўрсатибкелади, бу мигрантларни иш билан таъминлаш масалаларини ечиш учун ташкил этилган ягона дарча ҳисобланади.

Яқин кунларда Москва ҳукумати “Сахарова”да Россия Мудофаа вазирлигига хорижий фуқароларнинг ҳарбий хизматга киришини ташкил этишда ёрдам бериш учун тўлиқ инфратузилмани жойлаштиради.

Шаҳар хизматлари шартномалар тузишни фуқаролар учун имкон қадар қулай қилиш учун зарур бўлган ҳамма нарсани қилади.

Булар ҳақида шаҳар мэри Сергей Собянин сайтида хабар берилган.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг