Маск ва Зеленский Твиттер’да баҳслашмоқда

0
608
Фото: AFP

Душанба куни миллиардер Илон Маск Твиттер фойдаланувчиларидан Россиянинг Украинадаги урушини тугатиш режаси ҳақидаги фикрларини сўради, бу эса шу заҳоти ўз сўровини ўтказган украиналиклар, жумладан, президент Владимир Зеленскийнинг танқидига сабаб бўлди.

«Сизга қайси @elonmusk кўпроқ ёқади?»  Зеленский твиттерда иккита жавоб вариантини қолдирди, яъни Украинани қўллаб-қувватловчисими ёки Россияни қўллаб-қувватлайдиганими, деган жавоблар вариантини.

«Россия уходит, если на то будет воля народа», — написал Маск.

Дунёнинг энг бой одами Маск Украинанинг босиб олинган тўртта минтақасида БМТ назорати остидаги сайловлар ўтказишни таклиф қилди. Ўтган ҳафтада Москва томонидан ушбу ҳудудлардан соҳта референдумлар ташкил этилиб, ўз ҳудуди деб эълон қилган эди. Овоз беришлар Киев ва Ғарб ҳукуматлари томонидан ноқонуний ва мажбурлаш орқали ўтказилган дея қораланди.

«Агар халқ истаса, Россия бу ерkfhни тарк этади», деб ёзган Маск.

Tesla Inc (TSLA.O) ижрочи директори 2014 йилда Москва томонидан босиб олинган Қримни Россия томонидан расман тан олишни, Қримни сув билан таъминлашни ва Украинанинг бетарафлигини сақлашни таклиф қилди. У Твиттер фойдаланувчиларидан режани ёқлаб ёки қарши овоз беришни сўради.

“Ҳурматли @elonmusk, кимдир сизнинг Тесла ғилдиракларингизни ўғирламоқчи бўлса, бу уларни автомобиль ёки ғилдиракларнинг қонуний эгаларига айлантирмайди. Улар иккаласи ҳам бунга овоз берганини даъво қилишса ҳам. Мен шунчаки айтмоқчиман», – деб ёзди ўз твитида Литва президенти Гитанас.

SpaceX компаниясининг бош директори бўлган Маск ўзининг биринчи твитини яна бир сўровнома билан давом эттирди: “Келинг, буни синаб кўрайлик: Донбасс ва Қримда яшовчи одамларнинг иродаси буни ҳал қилсин, яъни улар Россия ёки Украинага тегишли эканлигини”.

У ўз таклифининг оммабоп бўлмаслиги, унга бу аҳамиятсиз эканлигини айтди ва «миллионлаб одамлар деярли бир хил натижа туфайли бекорга ўлиб кетиши мумкинлиги» ҳақида қайғуришини айтди.

“Россиядаги аҳоли сони Украинаникидан уч баравар кўп, шунинг учун украиналикларнинг умумий урушда ғалаба қозониши даргумон. Агар сиз Украина халқи ҳақида қайғурсангиз, тинчликка интилинг”, — деб ёзди у Твиттер’да.

Феврал ойида Россиянинг Украинага бостириб кириши натижасида интернет узилиб қолганида, Маск Украина ҳукумати амалдорининг ёрдам сўраб қолдирган твитига жавоб берди. Ўшанда Маск, SpaceX нинг Starlink сунъий йўлдошли кенг полосали хизмати Украинада мавжуд ва SpaceX мамлакатга кўпроқ терминаллар юборади, деб айтган эди.

“SpaceX нинг Украинада Starlink ни ишга тушириш ва қўллаб-қувватлаш учун сарфлаган харажатлари ҳозиргача тахминан 80 миллион долларни ташкил этади. Россия учун бизнинг ёрдамимиз $0. Шубҳасиз, биз Украина тарафдоримиз”, деб ёзди Маск душанба куни кейинроқ твиттерда.

Украинанинг Германиядаги элчиси Андрей Мелник Маскнинг тинчлик режасига кескин муносабат билдирди. Мелникнинг ўзи июль ойида Иккинчи жаҳон урушидаги баҳсли Украина миллатчилари етакчиси Степан Бандерани ҳимоя қилгани учун танқидга учраган эди.

Мелник шундай деб ёзди: «Fuck off – бу менинг @elonmuskга жуда дипломатик жавобим».

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг