Машҳур поп юлдузи Шакира қамалиши мумкин

0
132
Фото: Bernat Armangue/AP

Испания прокуратураси Шакирани солиққа оид фирибгарликда айблаб, саккиз йилдан ортиқ қамоқ жазоси ва қарийб 24 миллион доллар жарима солмоқчи. Чунки, ҳукумат колумбиялик эстрада юлдузига қарши кўп йиллик ишини давом эттиришмоқда, дея ёзмоқда The Washington Post.

Шакиранинг юридик муаммолари 2018 йилда Испания расмийлари уни 2012 ва 2014 йиллар оралиғида 14,5 миллион Евро ёки қарийб 15 миллион доллар миқдоридаги солиқларни тўлашдан бўйин товлаганликда айблаганида бошланган – уч йиллик давр мобайнида у ҳали расман Испанияга кўчиб ўтмаганини даъво қилган. Судя ўтган йили прокурорлар солиқ фирибгарлиги айбловларини судда кўриб чиқиш учун етарли далиллар тўплаган деган хулосага келди.

Жума куни прокурорлар 45 ёшли Шакирага қарши олтита айбловни эълон қилди, у шу ҳафта бошида келишув битимини рад этди, дея хабар беради El País. Испания газетасига кўра, расмийлар унинг қарздорлиги тахмин қилинган солиқларнинг катта миқдорини ташкил этишини, шунингдек, унинг солиқдан қутилиб қолиш учун оффшорлардан фойдаланиши, бу ишни оғирлаштирувчи омиллар сифатида таъкидлашмоқда.

«Hips Don’t Lie»ваи «Waka Waka» каби хит қўшиқлари билан машҳур бўлган «Гремми» мукофотига сазовор бўлган ижрочи бир неча марта, шу жумладан 2019 йилда судда берган кўрсатмаси пайтида ҳам қонунбузарликларни рад этган.

Пандора ҳужжатлари: солиқлардан яшириб қўйилган миллиардлар ҳақида Шакиранинг ҳимоячилари, қўшиқчи маъсул идоралар билан «ҳар доим ҳамкорлик қилиб келганлигини ва қонунга риоя қилган, жисмоний шахс ва солиқ тўловчи сифатида бенуқсон хулқ-атворини намойиш этган», деб хабар беради Associated Press.

Унинг Испаниядаги жамоатчилик билан алоқалар бўйича жамоаси, Шакира бу ҳақида эшитган пайтиёқ, у мамлакат солиқ агентлигига қарзини дарҳол тўлаганини айтишди. Шакира, шунингдек, фоиз сифатида қўшимча 3 миллион евро депозит ҳам киритди. El País хабар беришича, бундай тўловлар натижаси потенциал қамоқ жазоси муддати ҳақида гап кетганда, прокурорлар томонидан енгиллаштирувчи ҳолат сифатида кўриб чиқилиши мумкин экан.

Солиқ фирибгарлиги учун айбловлар Шакиранинг 2012 йилдан 2014 йилгача яшаган жойига боғлиқ. Унинг сўзларига кўра, унинг солиқ резидентлиги Багама оролларида бўлган, у 2015 йилгача шериги, ФC Барcелона футболчиси Жерар Пике билан Барселонага кўчиб ўтган. (Биргаликда турмушидан дунёга келган икки нафар фарзанди бор бўлиб, эр-хотин ўтган ой 11 йиллик муносабатларини якунлагани ҳақида эълон қилишган эди.)

Аммо испан терговчиларига кўра, Шакира ўша уч йилнинг ҳар бирида мамлакатда 200 кундан ортиқ вақт ўтказган. Испания ҳукумати мамлакатда 184 кун ёки ундан кўпроқ вақт бўлган жисмоний шахс солиқ тўловчи сифатида резидент ҳисобланади. El País томонидан 2020 йилда илк бора эълон қилинган ушбу натижалар, Шакиранинг жадвалини қайта ишлаб чиқилишига асосланган эди, масалан, мухлислар ва фотосуратчилар томонидан оммавий томошалар шулар жумласига киради.

Прокурорлар, шунингдек, Шакира 2012 йилда Барселонада кўчмас мулк сотиб олганини, кейинчалик у Пике билан ўрталаридаги оилавий уйига айланганини даъво қилмоқда, дея хабар беради Reuters.

Шакирани номи машҳурлар исмлари ошкор қилинган икки йирик молиявий ҳужжатларда, яъни 2017 йилдаги Paradise Papers ва 2021 йилдаги Pandora Papers ҳужжатларида пайдо бўлган эди. Текширувлар уни Британия Виржиния ороллари ва Мальта каби солиқдан яшириладиган офшор компаниялар билан боғлашган.

Унинг Испаниядаги жамоатчилик билан алоқалар командаси ва Барселона прокуратураси изоҳларда келтирилаётган сўровлар жавоб беришга шошилишмагани айтилмоқда.

 

Мулоҳаза

Машҳурлиги ёки миллиардлаб пули бор киши бўлишидан қатъий назар замонавий дунёда жамоатчиликдан бирор бир қинғирликни яширишни имконияти бўлмай қолди. Айниқса, ўзлари учун қулай, фойдали, аксинча давлат учун зарарли бўлган турли монополистик, молиявий тизимлар ўрнатиб олган ва шу орқали бойиб кетиб, қинғир йўллар билан топилган бу бойликларини турли офшорлар орқали ювиб келаётган, бугун давлат хизматида бўлган баъзи амалдорлар бундай хабарлардан ўзига яраша хулоса чиқаришлари лозим бўлади. Шакира ўзи ишлаб топган пулларини солиқлардан яширишга уринган қонунбузар сифатида иш кўрилаётган бўлса, ўз давлатини ўмараётган амалдорлар эса келажакда коррупционер, ўғри-муттаҳам сифатида бутун дунёга шарманда бўлиши мумкин.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг