Лукашенко: «Владимир Владимирович, сиз Украина билан газ транзити устида жанжаллашишни бошлаб, кейин нима қилдингиз?»

0
2536
Фото: www.youtube.com

Беларусия президенти Александр Лукашенко, агар Россия «қора олтин» ва «зангори ёқилғи» учун жуда юқори нарх белгилаб қўядиган бўлса, муқобил нефть ва газ таъминотини излаши хақида баёнот берди.

“Агар менга: 152 доллар газ нархи бўлиши керак, дейишса, қандай қилиб иқтисодиётни ташкил қилиш мумкин бўлади? Аҳир, бундай бўлиши мумкин эмас … ”- деди Беларусия раҳбари“ Эхо Москва ”радиостанциясига берган интервьюсида.

Белорусия президенти баёнотига кўра, Москвадагилар агар Белорусия Россия бозоридан чиқиб кетадиган бўлса, унинг мамлакати учун нефть ва газ нархи қимматга тушиши ҳақида огоҳлантирилганини айтди.

«Ва мен бир мисол келтирдим: сизлар Украина билан газ транзити масаласида жанжаллашишни бошлаб, кейин нима қилдинглар? Айланма йўлни қурдинглар – яъни, Жанубий ва Шимолий йўналишни. Бу эса ўнлаб миллиард доллар деганидир. Шунинг учун, кейинчалик нима бўлиши ҳали ҳам номаълум. Аммо сизлар тупурдингизда, шу ишни қилишда давом этдингиз. Мен ҳам худди шундай қиламан, Владимир Владимирович. Мен муқобил йўналиш қидираман. Буни эса барибир излашимиз керак. Ва мен буни Россия раҳбариятидан яширмайман” деди Александр Лукашенко.

Хусусан, Белорусия президенти Польша орқали Саудия ёки Америка нефтини сотиб олиши ва «қувурлардан тескари томонга олиб кириши» мумкинлигига ишора қилган.

Шунингдек, у Белорусия ҳозирги вақтда Россия газининг Германия ва Италиядан кейин учинчи йирик истеъмолчиси эканлигига эътибор қаратди ва Москва учун бундай савдо бозорини йўқотишни исталмаслиги хақида таъкидлаб ўтган.

Эслатиб ўтамиз, Александр Лукашенко бир неча бор Россия газини «Смоленск нархида» сотиб олиш истагини билдирган ва бу нарх фақат Белоруссия чегарасигача  транспортировка харажатлари туфайли ошишига олиб келган.

Манба

Тўлиқ интервью рус тилида: https://www.youtube.com/watch?v=_fz82BzyO4c

 

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг