Лукашенко Белорусия ЕОИИдан чиқиши мумкинлиги эҳтимоли ҳақида сўз очди

0
1490
Фото: РБК

Президент Александр Лукашенко Белорусия Евросиё иқтисодий иттифоқидан чиқиши мумкинлиги ҳақида гапирди.

Бу ҳақда у оммавий ахборот воситалари вакиллари билан учрашувда айтиб ўтди, дея хабар беради «Еврорадио».

«Белая Русь» ННТ таҳлилий марказининг мутахассиси Пётр Петровский шундай савол берди: «Агар иттифоқчиларимиз умумий нефть ва газ бозорларини яратишни рад этсалар, Беларус нима қилади?», деган саволга жавобан, Беларусь етакчиси мамлакат ЕОИИдан чиқиб кетишини айтди.

Эслатиб ўтамиз, Евросиё иқтисодий иттифоқи 2014 йилда ташкил этилган. Унинг таркибига Белорусия, Россия, Арманистон, Қозоғистон ва Қирғизистон киради.

Аввалроқ, Белорусияликларнинг аксарияти Евросиё Иқтисодий Иттифоқига (39%) нисбатан Европа Иттифоқига (45%) ишонишлари ҳақида хабар берилган эди.

 

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг