Лукашенко: Беларусия Ғалабанинг 75 йиллигини нишонлашни бекор қилмайди

0
2556
Фото: https://www.youtube.com/

Беларусия Иккинчи жаҳон уруши ғалабасининг 75 йиллиги шарафига нишонланадиган байрамни бекор қилишни режалаштирмайди. Бу ҳақда 27 март куни Белоруссия Президенти Александр Лукашенко Белгипс ОАЖ ходимлари билан учрашувда маълум қилди.

Унга кўра, мамлакатда Ғалаба куни муносабати билан барча байрам тадбирларига тайёргарлик давом этмоқда. Лукашенко шунингдек, 9 май куни Москвада бўлиб ўтган Ғалаба куни парадига сафари ҳақида изоҳ берди.

«Москвага биз бормасак ким боради», деди давлат раҳбари. У Россиядаги вазият ўзгариши ва воқеалар бекор қилиниши мумкинлигини қўшимча қилди.

«Биз ҳозирча ҳеч нарсани бекор қилмаяпмиз”, деди Лукашенко.

27 март ҳолатига кўра, Белоруссияда коронавирус инфекцияси билан касалланиш сони 94 кишига етди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг