Ливан армияси Байрутдаги портда яна катта миқдордаги портловчи модда топди

0
2184
Фото: REUTERS/Gonzalo Fuentes

3 сентябрь куни Ливан полицияси Байрут портига киришга яқин бўлган ҳудуддан 4.35 тонна миқдоридаги аминокислота топилгани ҳақида хабар берди. Ўтган ойда айнан шундай модданинг портлаши Байрут портини вайрон қилганди.

NNA ахборот агентлигининг маълум қилишича, айни пайтда бу кимёвий модда билан армия инженерлари иш олиб бормоқда. Мазкур портловчи моддалар портга олиб кирувчи тўққизинчи кириш ҳудуди ташқарисидан топилган.

Байрутда августнинг 4 санасида содир бўлган мудҳиш портлашлар сабаб 190 га яқин одам ҳалок бўлган 6000 киши жароҳатланганди. Шунингдек ,портга яқин ҳудудлар бутунлай вайронага айланди. Ҳукуматнинг берган маълумотларига кўра, ушбу портлашга портдаги омборхонада бир неча йиллардан бери хавфсиз шароит яратилмаган ҳолда сақланган 2750 тонна аминокислота сабаб бўлган.

Бу портлаш ўзи шундоқ ҳам иқтисодий жиҳатдан танг аҳволга тушиб қолган Ливан халқини аччиқлантирди ва шундан кейин ҳукуматга қарши намойишлар бошланди. Натижада, амалдаги ҳукумат истеъфога чиқарилди. Ливанликлар порт яқинида яна катта миқдордаги портловчи моддалар сақланиб, уларнинг ҳаёти хавф остига қўйилаётгани учун яна дарғазаб бўлмоқда.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг