Лавров Украинадаги уруш туфайли ғазаби тошиб, БМТдаги муҳокама пайтида Россияни ҳимоя қилишга уринди

0
207
Фото: REUTERS/Brendan McDermid

Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров пайшанба куни БМТ Хавфсизлик Кенгашида Москванинг Украинадаги урушини ҳимоя қилди, чунки Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Москвани Украина ҳудудларини аннексия қилишдан огоҳлантирди ва Ғарб вазирлари ваҳшийликлар учун жавобгарлик тортишга чақиришди.

77th Session of the United Nations General Assembly
Фото: REUTERS/Brendan McDermid

Лавров кенгаш палатасида фақат АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен ва Хитой Ташқи ишлар вазири Ванг Ий иштирок этган 15 кишидан иборат аъзоси бўлган орган йиғилишида нутқ сўзлаш учун кирган. Лавров бошқа ҳеч кимни тингламаган.

«Бугун мен россиялик дипломатлар ҳам худди рус қўшинлари каби чаққонлик билан қочишаётганлигини пайқамоқдаман», деди Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба Хавфсизлик кенгашининг Украинадаги жавобгарлик бўйича йиғилишида.

Бу йил Украина бўйича камида 20-марта йиғилган Кенгаш, айтарли даражада мазмунли ҳаракатлар юзасидан чора кўра олмади, чунки АҚШ, Франция, Британия ва Хитой билан бирга доимий Россия ҳам бу кенгашда вето ҳуқуқига эга аъзо ҳисобланади.

Лавров Киевни Россия хавфсизлигига таҳдид солаётганликда ва Украинадаги руслар ва русийзабонларнинг ҳуқуқларини “қўполлик билан бузаётганликда” айблаб, буларнинг барчаси “шунчаки, махсус операция ўтказиш қарорининг муқаррарлигини тасдиқлайди”, дея қўшимча қилди.

Украина ташқи ишлар вазири Кулеба эса шундай деди: «Россия дипломатларидан келаётган ёлғонларнинг миқдори, мутлақо ақл бовар қилмас даражада»

77th Session of the United Nations General Assembly
Фото: REUTERS/Amr Alfiky

Украинани қурол-яроғ билан таъминлаётган ва аскарларини ўқитётган давлатлар ҳам можаро иштирокчилари эканини таъкидлаган Лавров, “коллектив Ғарб томонидан атайлаб бу можарони авж олдириши жазосиз қолди” деди.

Блинкен Украина ўзини ҳимоя қилиш учун Вашингтон томонидан қўллаб-қувватланишида давом этишига ваъда берди.

77th Session of the United Nations General Assembly
Фото: REUTERS/Brendan McDermid

“Биз бу ерга тўпланиб, ҳимоя қилишга уринаётган халқаро тартиб, бизнинг кўз ўнгимизда йўқ қилинмоқда. Биз президент Путиннинг шунчаки бундан қутулиб кетишига йўл қўя олмаймиз”, деди у БМТ Бош штабида дунё етакчиларининг йиллик мажлисида йиғилган Ассамблея Кенгашига қарата мурожаат қилиб.

Референдумлар борасидаги хавотирлар

24 феврал куни Россиянинг Украинага бостириб кириши ортидан минглаб одамлар ҳалок бўлди, Украина шаҳарлари вайроналарга айланди. Президент Владимир Путин чоршанба куни Россияни ҳимоя қилиш учун ядро қуролидан фойдаланиш билан таҳдид қилди ва Украина ҳудудининг бир қисмини аннексия қилишга ўтди.

77th Session of the United Nations General Assembly
Фото: REUTERS/Brendan McDermid

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш кенгашда ядровий можаро «мутлақо қабул қилиб бўлмайдиган» эканлигини айтди. Гутерриш, шунингдек, “референдумлар” деб аталмиш режалари хавотирга сабаб бўлганини айтди.

“Бирор Давлат ҳудудини бошқа бир давлат томонидан куч ишлатиш таҳдиди ёки куч ишлатиш натижасида аннексия қилиш БМТ Низоми ва халқаро ҳуқуқни бузиш ҳисобланади”, – деди Гутерриш.

Россияга қўшиб олиш бўйича референдумлар жума кунидан сешанба кунигача Украинанинг шарқий ва жанубидаги, асосан, Россия назорати остидаги, мамлакат ҳудудининг қарийб 15 фоизини ташкил этувчи бир қанча вилоятларида ўтказилиши керак.

Халқаро Жиноят Суди (ХЖС) прокурори Карим Хон кенгашда суд юрисдикциясига кирувчи жиноятлар Украинада содир этилган деб ҳисоблаш учун “оқилона асослар” борлигини айтди. Гаагадаги суд уруш жиноятлари, инсониятга қарши жиноятлар, геноцид ва тажовуз жиноятлари билан шуғулланади.

Хон Россия босқинидан бир ҳафта ўтиб Украинага нисбатан тергов ўтказишни бошлаган эди. Унинг пайшанба кунги баёнотида, терговнинг устувор йўналишлари фуқаролар объектларини атайлаб нишонга олиш ва аҳолини, жумладан, болаларни Украинадан кўчириш билан боғлиқлиги ҳақида маълум қилди.

Қўшма Штатлар турли манбалар, жумладан, Москвадан олинган ҳисоб-китобларга кўра, Москва босқинидан кейин 1,6 миллионгача украиналикни рус ҳукуматидагилар «сўроққа тутган, ҳибсга олган ва мажбуран депортация қилган».

Қўшма Штатлар, Британия ва бошқа аъзолар Россияни Москва Украинада қилган ваҳшийликлари учун жавобгарликка тортишга чақирди. Россия тинч аҳолига қарши ҳужумларни рад этиб, ҳуқуқлар поймол қилингани ҳақидаги айбловларни туҳмат кампанияси деб атамоқда.

«Биз президент Путинга унинг Украина халқига қарши ҳужумларини тўхтатиш кераклигини шундай аниқлик билан етказишимиз керакки, ваҳшийлик қилганлар жазосиз қолиши мумкин эмас», деди Британия ташқи ишлар вазири Жеймс Клеверли ва дунё Москванинг “ёлғонлар каталоги”дан воз кечиши керак» деди.

Вангнинг сўзларига кўра, ҳеч қандай шартларсиз мулоқотни давом эттириш ва ҳар икки томонда вазминлик кўрсатилиши ҳамда кескинлик кучайишига йўл қўймаслик устувор ҳисобланади.

“Хитойнинг Украина бўйича позицияси аниқ”, – деди Ван. «Барча давлатларнинг суверенитети, ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилиш ва барча мамлакатларнинг оқилона хавфсизлик масалаларига жиддий ёндашиш зарур».

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг юқори даражадаги мажлиси доирасидаги алоҳида тадбирда ҳуқуқшунос Амал Клуни мамлакатларни Украинанинг БМТ Бош Ассамблеясида компенсация комиссиясини тузиш ташаббусини қўллаб-қувватлашга чақирди.

«Украина халқи охири кўринмаётган ўт остида турибди», деди Клуни, Украинага украиналик қурбонларни миллий юрисдикцияларда жавобгарликка тортиш ва Халқаро жиноят суди билан ишлаш бўйича маслаҳат берадиган халқаро ҳуқуқий ишчи гуруҳнинг бир қисми.

«Бир кун келиб, буларнинг барчаси тугагач, улар ўз мамлакатлари ва ҳаётларини қайта тиклай олишларини билишлари керак», деди у ва Россия томонидан етказилган зарарни қоплаш учун Украинага 1 триллион долларгача маблағ керак бўлиши мумкинлигини қўшимча қилди.

 

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг