КХДР бугун навбатдаги баллистик ракета синовини амалга оширди

0
668
Фото:ria.ru

Корея Халқ Демократик Республикаси бугун сув ости кемалари баллистик ракетасини синовдан ўтказди. Бу ҳақда Жанубий Кореянинг “Тона Ильбо” газетаси ҳарбий манбага асосланиб хабар бермоқда.

Сеул КХДР Япон денгизи томон номаълум ракета учирганини маълум қилган. Япония бош вазири Фумио Кисиданинг таъкидлашича, Шимолий Кореядан Япон денгизи томон иккита ракета учирилган, бу катта эҳтимол билан баллистик ракеталардир.

Япония аввалроқ КХДРга ракета синовлари муносабати билан норозилик юборган эди. Хабарда КХДР амалга ошираётган ракета синовлари бутун дунё учун жиддий таҳдид экани айтилади.

Маълумки, Шимолий Корея ракета синовларини мунтазам равишда ўтказиб келмоқда. Масалан, Пхеньян 1 октябрда ҳам янги зенит-ракетани синовдан ўтказганини эълон қилган эди.

Қолаверса, 28 сентябрда “Хвансон-8” гипертовушли ракетаси учирилди, шунингдек, 15 сентябрда иккита баллистик ракета, 11-12 сентябрда эса узоқ масофали қанотли ракеталар синови амалга оширилди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг