Кубада ноёб бўлган оқ йўлбарс туғилди.

0
1277
Фото:(Reuters)

Гаванадаги Куба Миллий ҳайвонот боғи ходимлари Бенгал йўлбарсининг болалаганини нишонлашмоқда. Янги туғилган тўртта йўлбарсча орасида ноёб оқ йўлбарс ҳам бор.

Ушбу йўлбарс болалари 12 март куни дунёга келишган бўлиб, бу ноёб ҳайвонларни кўпайтиришга қаратилган 20 йиллик ҳаракатларнинг самараси ҳисобланади. Кичкинтойларнинг ота-онаси Фиона ва Гарфилд лақабли йўлбарслардир.

«Йўлбарсчаларнинг дунёга келиш жараёнида ҳаммаси яхши бўлди. Ҳозир Фиона она вазифасини бажара бошлади. У яхши она бўляпти» дейди ҳайвонот боғининг йўлбарс бўйича мутахассиси Анхел Кордеро.

Йўлбарчаларга ҳали ном берилмади ва уларнинг жинси эълон қилинмади.

Оқ йўлбарслар ҳаммага маълум бўлган тўқ сариқ Бенгал йўлбарсларининг генетик ўзгарган кўринишидир. Бир пайтлар Бангладеш, Ҳиндистон ва Непалдаги ўрмонларда минглаб йўлбарслар яшарди. Аммо, бугунги кунда уларнинг сони кескин камайиб кетган бўлиб, 2500 тача йўлбарс қолган холос. Бунга браконерлик, ўрмонларни йўқ қилиш ва ортиқча ов қилиш сабаб бўлмоқда.

«Ҳайвонот боғидаги жонзотлардан ҳар бирининг кўпайиши биз учун муҳим. Аммо, йўқ бўлиб кетиш хавфи остида бўлган ҳайвон туғилганда кўпроқ қувонамиз, чунки биз бу турни дунёда йўқ бўлиб кетмаслигига ёрдам бераётганимизни биламиз. Куба озгина ресурсларга эга бўлган кичик мамлакат, шунинг учун биз дунё учун фойдали бўлган ҳар қандай нарсада иштирок этишдан мамнунмиз» дейди Кордеро.

Манба: 

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг