Кремль Путин соғлигидаги муаммолар туфайли истеъфога чиқаётганини рад этди

0
1280
Фото: Reuters

6 ноябрь куни Буюк Британия ОАВларида Россия президенти Владимир Путиннинг соғлиги туфайли истеъфо бериши ҳақида хабар тарқалди. Аммо, шу куннинг ўзида Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков ушбу хабарларни рад этиб, Путиннинг соғлиги яхши эканини айтди.

“Йўқ. Унинг соғлиги аъло даражада” деб жавоб берди Песков президент истеъфоси ҳақида берилган саволган.

Англиянинг The Sun журнали Владимир Путинда Паркинсон касаллигининг асоратлари сезилаётгани ва у кейинги йили президентликдан кетишни режа қилаётгани ҳақида хабар берди. The Sunда ёзилишича, Путиннинг сўнгги пайтлардаги ҳаракатларида унинг оёғи қалтирагани кузатилган ва унинг ўзи ўтирган стулини қаттиқ сиқиб ушлаб олгани эса қаеридир оғриётганини билдиради. Шунингдек, кузатувчилар Путиннинг қаҳва ичаётиб қўллари қалтираётганини хам айтишган.

Маълумот учун, Владимир Путин 2000 йилдан бери президент ёки Бош Вазир сифатида Россияни бошқариб келмоқда. Шу йил Путинга яна икки марта президентлик сайловида қатнашиш ҳуқуқи берилди. Бу Путин агар соғлигида муаммолар бўлмаса, 2036 йилгача Россия тахтида қолиши мумкинлигини англатади.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг