Путин маъмурияти жойлашган бинога дронлар ҳужум қилмоқда – зарба Москванинг қоқ марказига берилди. Бу катта психологик урушнинг бир қисмими ёки атайлаб қилинган провокациями?
Бир неча кун олдин Интернетда Кремл узра учаётган Украинага тегишли дея гумон қилинган дрондан олинган видео пайдо бўлди. Камина ўшанда унинг пайдо бўлишининг ягона асосли сабаби шахсан Путинга қарши қаратилган психологик операция эканлигини айтган эдим. Мақсад 9 май куни Путинни минбарга чиқармасдан, бутун дунёга, айниқса россиялик аскарларга ўз етакчисининг нақадар заифлигини намойиш этиш. Чунки ҳеч ким Путинни патологик хавфсизлик чоралари кўрилган холатида дрон билан ура олмайди. Аммо бу уни қўрқув жунбушини келтириб, қўрқитолмайсиз дегани ҳам эмас. Шунга асосланиб, ҳали яна бошқа дронлар ҳам бўлиши мумкин ва мана ўша дронлар.
Кремлнинг бу икки Украинага тегишли (эканлиги гумон қилинаётган. тахр.) учувчисиз дронларни “Путинга суиқасд қилиш учун мўллажалланган” деб қараш ғирт бемаъниликдир. Кремлни майдони – 28 гектар, Путин Кремлда эмас, бункерда ўтирибди, дрон олиб юрган портловчи моддаларнинг миқдори арзимас ва ҳоказо… Катта Кремль саройи гумбазига келиб урилган дрон Путинга қилинган суиқасдми? Бу нима дегани, Путин у ерда, гумбаз остида тунаб қолганми? Аммо Путиннинг параддаги иштирокини бекор қилиш ёки ҳатто байрамини бузишга ҳаракат деса, ўшаниси тўғрироқ.
Умуман олганда, 9-май куни Путинни қўрқитиш ғояси ўз-ўзидан пайдо бўлмади. Бу тутун ва кўзгулар – smoke and mirrors тизими, улкан психологик уруш бўлиб, Украина Қуролли Кучларининг ҳужуми арафасида иккала томон томонидан бошланган (Украина раҳбариятининг бу «эҳтимол қандайдир партизанлар» деган баёноти психологик уруш версиясига тўғри келади – таҳр.)
Уруш, Сун Цзи давридан бери маълум бўлганидек, ёлғон йўлидир ва ҳужум арафасида шуниси ҳақиқатга яқинроқ.
Масалан, Пригожиннинг шикоятларини олайлик. Агар унга ишонилса, «Вагнер» айни пайтда тугаб кетмоқда. Аммо бу ҳақиқатми – ёки бу Украина кучларини тузоққа тушириш учун ҳийлами? Россия Бош штаби ҳозирда Украина Қуролли Кучларининг асосий ҳужуми йўналишини тахмин қилишга ҳаракат қилмоқда ва мумкин бўлган вариантлардан бири тўғридан-тўғри Бахмутдан Северодонецк ва Лисичанскгача. Ана энди тасаввур қилинг-а, Пригожин ва Бош штаб ўртасидаги «жанжал» бари, бу мақсадлар учун ҳийла-найранг бўлиши мумкин ва Украина Қуролли Кучлари муштларини маҳкам сиқиб, қаршиликни кутмасдан зарба беришади – ва у ерда тирик, соғлом ва бут-бутун Вагнер захиралари билан пайдо бўлиб қолса-я?
Украина Қуролли кучлари ҳам бу вариантни кўриб чиқаётганига шубҳа қилмайман.
Ёки рус армиясининг машҳур «снарядлар тақчиллиги» масаласини олайлик, бу ҳақда барча Z -ҳарбий муҳбирлар қулоқларни қоматга келтиришди.
Бу ҳақиқатан ҳам снарядларнинг етишмаслигими – ёки келажакдаги ҳужумни қайтариш учун снарядларнинг тўпланишими? Мен учун бу иккинчисига ўхшайди.
Ёки Ғарбнинг Украина яқин келажакда самолётларни қабул қилмаслиги, яъни бу ҳужум самолётларсиз ўтиши ҳақидаги баланд овозда берилган баёнотларини олайлик. Бу Украина учун жуда ёқимсиз сценарий эканлиги аниқ.
Эслатиб ўтаман, Ғарбнинг сўнгги 30 йилдаги “Саҳродаги бўрон”дан бошлаб барча йирик ҳарбий амалиётлар самолётлар ёрдамида амалга оширилган. Биринчидан, юқори аниқликдаги қуроллар душманнинг логистика ва қўмондонлик марказларига зарба берди, сўнгра улар самолётлар томонидан олиб чиқиб кетилди ва шундан кейингина танклар қаршилик кўрсатишнинг тарқоқ ўчоқларини эзиб ташладилар. 21-аср урушида авиация артиллерия ўрнини эгаллади. Нима учун, аслида, Ғарбда артиллерия снарядлари танқис эди. Ҳеч ким уларга бундай миқдорда керак бўлиши мумкин деб ўйламаган ва яна F-16 ҳақида нима дейиш мумкин?
Мана энди, расмий манбаларга ишониладиган бўлинса, Украина яна ўша, деярли эски услубда ҳужум қилишга мажбур бўлади. Ҳа, Россия омборлари ва қўмондонлик марказларини йўқ қилиши керак бўлган юқори аниқликдаги зарбаларни беради – кейин эса ҳудди қадрдон 20-асрда бўлгани каби артиллерия тайёргарлиги ва танклар қўлланилади. Баҳмутда эса бунинг акси. Украина Қуролли Кучлари бундай уруш учун етарли аскарларга эгами ёки йўқми тушуниш қийин.
Аммо умуман олганда, украиналик учувчилар узоқ вақт давомида F-16 ва “Миражлар”да машғулотлар олиб боришгани ҳаммага маълум. Харьков операцияси пайтида эса Украина 48 соат ичида 16 000 га яқин янги қўшинни олдинги чизиққа сездирмасдан ўтказишга муваффақ бўлди ва улар аввалроқ Буюк Британия, Дания ва бошқалардаги полигонларда тайёргарликдан ўтказилди.
Нима деб ўйлайсиз: юқори аниқликдаги ракета зарбаларидан кейин худди шу F-16 лар томонидан ҳужум қилинган пайтда қўшинни ташлаш учун техник муаммо бўлиши мумкинми? Уларнинг Украинада базаси бўлиши шарт эмас. Улар Польшада жойлашиши, таъмирланиши мумкин. Уларга фақат учиб чиқадиган аэродром керак халос. Беш дақиқа ичида ёнилғи қуйиб олади.
Бугунги кунга келиб, асосий диспозиция шундай кўринишда. Украина Қуролли Кучларида авиация бўлмайди, аммо маълумот бўлади. Яъни, ҳар бир рус окопи, қўмондонлик маркази ва омбори қаерда жойлашганлиги ҳақида аниқ маълумот.
Агар сезган бўлсангиз Украина қуролли кучлари “Хаймарс”лардан фойдаланишни деярли тўхтатиб қўйди. GLSDB ҳақида гапирмаса ҳам бўлади. Улар, ҳам ҳужум олдидан куч тўплаётгани аниқ ва қандайдир Х соатда у сунъий йўлдош орқали аниқланган нуқталарга ёғдирилади.
Зарбаларнинг чуқурлиги қандай бўлади – ҳеч ким билмайди. Балки 120 км. Ёки, эҳтимол, 150 км ни ҳаммасидир. Агар ҳар бир қўмондонлик марказини ва ҳар бир омборни аниб олишса, Россия мудофааси фаразий равишда тартибсиз бўлади ва танклар қаршилик тугунларини (яна ўша- маълумотларни!) четлаб ўтиб, коммуникациялар қолдиқларини кесиб ўтиб, тезкор юришда ҳаракат қилишлари мумкин.
Асосий зарба қаерда бўлади: Донбасс йўналишидами, коридор ёки Қрим йўналишидами, буниси ҳам номаълум. Фақат бир нарса маълум: Украинанинг транспорт йўлкаси жуда қисқа ва у бир неча соат ичида қўшинларни фронтнинг бир нуқтасидан бошқасига ўтказиш имконини беради. Россия коммуникациялари эса Қрим орқали ўтмоқда, Украина Қуролли Кучларини Угледардан узоқлаштириш ва Азов денгизи бўйлаб коридор ўрнатиш имконияти бўлмади. Бу шуни англатадики, Россия асосий ҳужум йўналишини тахмин қила олмайди, чунки агар у тахмин қилиб, у ерга қўшинларни ҳаракатлантира бошласа, Украина Қуролли кучлари бу йўналишни бемалол ўзгартираверади.
Украина Қуролли Кучлари ва Америка генераллари қандайдир бир ҳужум режасини ишлаб чиққан деб ўйлаш соддаликдир. Ҳар бир ўзини ҳурмат қиладиган Бош штабнинг ўнлаб шундай режалари бор ва улар душманнинг ҳаракатларига қараб ўзгаради.
Залужний Россия Бош штаби билан ўйин қилаяпти. Бош штаб қаерга ишора қилса, шарча кўзланган мўлжалнинг тескари тарафида пайдо бўлмоқда. Ҳужум олдидан Россия Украина Қуролли Кучлари қурол-яроғ тўпланган жойларни ракеталар билан уришга ҳаракат қилмоқда. Украина Қуролли Кучлари эса Путинни қўрқитиш учун дронлардан фойдаланмоқда ва техникалари ҳаракатланишини тўхтатиш учун аста-секин ёқилғи омборларини йўқ қилмоқда, чунки бостриб бориш учун етказадиган уловни ўзи бўлмайди. Худди шундай манзара Харьков ҳужумида содир бўлганди: техникалар ташлаб кетилган эди, чунки танклар бакини тўлдириш учун ҳеч нарса йўқ эди. Чунки “Хаймерслар” омборларни порталатиб юборган эди. Бахмутда эса Россия Бош штаби қарши ҳужум учун сақланиб турилган захиралардан фойдаланишни аллақачон бошлаб юборган. Каховка тўғони россияликлар қўлида ва унинг орқасидаги сув сатҳи жуда баланд: эҳтимол Украина Днепрни кесиб ўтган пайтда бўлса керак?
Аввал айтилганидек, тутун ва кўзгу. Сен биласан, мени билишмни, сен билишнгни, мен ҳам биламан. Ҳужум пайтида аниқ нима бўлишини айтиш қийин, аммо ишонаманки, бизга сунъий йўлдошлар ва сунъий интеллект даврида душманни нотўғри маълумот бериш бўйича мастер-класс кўрсатилади.
Албатта, бу ерда асосий савол: Путин қандай жавоб беради? Банковаяга қарата «Ханжарлар» билан урадими? Жавоб шуки, Путин муваффақиятли ҳужумга жавобан ҳеч нарса билан жавоб қайтармайди ёки аввал қилмаганидек ҳеч нарса қилолмайди. Украина узоқ вақтдан бери Қрим кўпригига зарбалар бериш ва “Шимолий оқим” портлаши билан ўз иттифоқчиларига Путиннинг “қизил чизиқлари” жуда шартли эканлигини ва хавотирланишга ҳожат йўқлигини кўрсатиб келмоқда. Ва украналиклар барча хавфларни ўз зиммасига олмоқда.