Коронавируснинг британча варианти Испанияда ҳам аниқланди

0
1280
Фото: Reuters/Sergio Perez

Яқинда Британияда кенг тарқалаётгани аниқланган коронавируснинг янги штамми Испанияга ҳам кириб келди. Бу ҳақда 26 декабрь куни Мадриднинг ҳудудий ҳукумати хабар берган.

Коронавируснинг янги турини юқтириб олган йигит ўтган ҳафтада Британиядан Испанияга қайтиб келган. Унинг ота-онаси ва синглисида ҳам вируснинг янги штамми борлиги қайд этилган.

«Беморлар оғир аҳволда эмас.Биз биламизки, коронавируснинг янги штамми олдингисидан анча юқумлироқ, аммо, у жиддий касалликка олиб келмайди. Шунинг учун ваҳима қилишга ҳожат йўқ» дейди Мадрид соғлиқни сақлаш бошқармасининг раҳбари ўринбосари Антонио Запатеро матбуот анжуманида.

Запаретонинг қўшимча қилишича, яна уч киши коронавируснинг британча вариантини юқтириб олганликда гумонланмоқда. Аммо, уларнинг тест натижалари кейинги ҳафтада чиқади.

Коронавируснинг янги штамми аниқлангач дунё бўйлаб 50 дан ортиқ мамлакат Британия билан ҳаво ва қуруқликдаги транспорт қатновларини тўхтатиб қўйди. Бундай мамлакатлар қаторида Испания ҳам бор. Испан ҳукумати ўз фуқароларидан бошқа барчанинг Буюк Британиядан Испания ҳудудига киришини тақиқлаган.

Ўтган ҳафтада Британия Бош Вазири Борис Жонсон коронавируснинг янги штамми олдингисидан 70 фоизга кўпроқ юқумлироқ эканини айтганди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг