Коронавирус вакцинаси хавфсизми?

0
2384
Фото: REUTERS

Шу кунларда коронавирусга қарши вакцина ёки зардоб топиш йўлида йирик муваффақиятларга эришилгани ҳақида хабарлар чиқмоқда.

Оксфорд университети олимлари ишлаб чиқаётган вакцина бўйича илк натижаларни ҳам эълон қилдилар.

Ҳозир дунё бўйлаб 140 жойда коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиқиш тадқиқотлари кетмоқда.

Булардан йигирматачаси одамларда синалмоқда.

Вакциналар қанчалик хавфсиз?

Коронавирус вакцинаси иккиламчи оқибатга ё ҳатто бошқа бирон касалга етаклаши эҳтимоли борми?

Би-би-сининг тиббиёт масалалари бўйича муҳаррири Мишель Робертс кўпчиликни хавотирга солаётган айрим саволларга жавоб беради.

Савол: Шошилинч ишлаб чиқилаётган вакциналар иккиламчи оқибатларга етаклаши мумкинми?

Жавоб: Барча янги вакциналар уларни кенг қўллаш учун тавсия қилинишдан олдин қаттиқ текширувлардан ўтказилади.

Тўғри, коронавирус вакцинасини тадқиқ этиш ишлари жуда тез кечмоқда, аммо шунда ҳам, барибир, клиник синовларда текширилади.

Ҳар қандай муолажа иккиламчи оқибатларга етаклаши мумкин. Вакциналар ҳам истисно эмас.

Вакциналарнинг энг кўп учрайдиган иккиламчи таъсири одатда енгил бўлади ва зардоб берилган жойда шиш ёки тери қизариши кузатилади.

Россияда
СУРАТ МАНБАСИ,SCIENCE PHOTO LIBRARY

Савол: Гриппга қарши охирги вакциналар коронавирусга қарши ҳам иш бериши ўрганилганми?

Жавоб: Мавсумий грипп вакцинаси сизни коронавирусдан ҳимоя қилмайди.

Грипп ва коронавирус буткул бошқа-бошқа вируслар келтириб чиқарадиган фарқлли касалликлар саналади.

Аммо гриппга қарши вакцина олиш яхши фикр.

Айниқса, коронавирус пандемияси шароитида соғлиғингизни ҳимоя қилади.

Савол: Бошқа оғир касаллик ўтказганлар, дейлик, танасига янги орган кўчириб ўтқазилганлар ҳам вакцина олса бўладими?

Жавоб: Олимлар коронавирусга қарши бир неча хил вакцинани синаб кўришмоқда.

Уларнинг қай бири энг кўп самара беради, умуман, фойда берадими – ҳали аниқ эмас.

Айрим вакциналар баъзи одамларга кўпроқ мос тушиши эҳтимоли бўлади.

Ишлаб чиқилаётган зардоблар ҳозир кўнгиллиларда синалмоқда.

Аммо вакцина кимга кўпроқ фойда беради, деган саволларга жавоб топиш ва натижаларни билиш учун ҳали вақт керак.

Агар сизга орган кўчириб ўтқазилган бўлса ва иммунодепрессант олаётган бўлсангиз, таркибида заифлаштирилган бактерия ёки вирус мавжуд бўлган «жонли» вакцина тўғри келмаслиги мумкин.

Коронавирус
СУРАТ МАНБАСИ,GETTY IMAGES

Савол: Коронавирус мутация бўлса, вакцина фойда берадими?

Жавоб: Ҳозир ишланаётган коронавирус вакциналари вируснинг айни пайтда айланиб юрган юқумли тури асосидадир.

Вируслар мутация бўлади. Бироқ бу ҳали вакцина фойдаси камайиб кетади, деган гап эмас.

Ҳамма гап – мутация қанчалик аҳамиятли бўлишига боғлиқ.

Яъни мутация вируснинг айнан вакцина ўхшатма нусха олган қисмига ҳам таъсир этганми йўқми – ана шу муҳим.

Коронавирус ўз юзасидаги вирус тожи протеинини инсон тўқималарига ёпишиш ва зарарлаш учун ишлатади.

Ҳозир синалаётган коронавирус вакциналари ирсий кўрсатмаси худди шу жиҳатга қаратилган.

Бироқ олимлар вируснинг айни шу қисмида вакцина фойдасини йўққа чиқарадиган даражада муҳим ўзгаришларни кўришгани йўқ.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг