Коронавирус туфайли биржаларда бир баррел нефт нархи 43 доллардан тушиб кетди

0
1789
Фото: AFP

3 июль куни нефтнинг бир баррелига қўйилган нарх 43 АҚШ долларидан пастроқ бўлган эди. Бунга дунёда коронавируснинг яна авж олиши туфайли ёқилғига бўлган талабнинг тушиши сабаб бўлмоқда.

Дунё бўйлаб COVID-19 авж олар экан, ундан энг кўп зарар кўраётган АҚШда коронавирусга чалиниш бўйича рекорд деярли ҳар куни янгиланмоқда. Ушбу ҳолат Қўшма Штатларда июнь ойида кўпайишни бошлаган иш ўринларининг яна камайишига олиб келиши мумкин.

“Агар АҚШда янги касалланганлар ошиб бориши шу тариқа давом этса, бу ерда нефтга бўлган талабнинг ўсиши хавф остида қолади” дейди “Rystad Energy” компанияси ходими Луис Диксон.

3 июль куни Лондон биржаларида “Brent” нефть хом-ашёсининг нархи 56 центга пастлаб, 42 доллар 58 центни ташкил қилган бўлса, Техасдаги нефть нархи 58 центга арзонлашиб, 40 доллар 7 центгача тушиб кетди.

Коронавирус туфайли дунё мамлакатларида парвозлар тўхтатилди, машиналар ҳаракатига чеклов қўйилди. Натижада, ёқилғига бўлган талаб “қулади”.

Апрелда “Brent” нефти 16 долларгача камайганди. Бу эса сўнгги 21 йил ичида ушбу турдаги нефтга қўйилган энг паст қиймат ҳисобланади. Аммо, дунё мамлакатларидаги иқтисодий фаолиятнинг қайта жонланиши ва OPEC+нинг (нефть ишлаб чиқарувчи давлатлар ташкилоти) нефть ишлаб чиқаришни камайтириши “Brent”нинг нархи икки баравар ошишига ёрдам берганди.

Июнь ойида OPECга аъзо мамлакатларнинг нефть ишлаб чиқариш ҳажми сўнгги ўн йиллардан бери энг паст кўрсаткичга тушган. Шунингдек, Россиянинг нефть ишлаб чиқариш ҳажми ҳам анча камайган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг