Коронавирус эффекти: Ҳали вирус етиб бормаган Саудия Арабистонида юз ниқоблари тақчиллиги юзага келди

0
1907
Фото: AFP

Гарчи Саудия Арабистонида коронавирус ҳолатлари қайд этилмаган бўлсада, Қиролликдаги дорихоналар юз ниқобларига бўлган талабни қондиришда қийинчиликларга дуч келмоқда.

«Соғлиқни сақлаш вазирлигининг вирус кириб келмагани ҳақидаги маълумотларига қарамай, одамлар бизнинг дорихонамизга келиб юз ниқобларини талаб қилишмоқда. Мен кўпчилик одамларнинг жамоат жойларида юз ниқобини тақиб юрганини кўрмоқдаман», дейди дорихоначи Адел Абдул Шакур.

«Одатда бизнинг токчамиз тўла юз ниқоби бўлади. Аммо биз ҳозир ниқобларнинг ҳаммасини сотиб бўлдик», дея қўшимча қилди Шакур.

Жидда шаҳридаги бир нечта маҳаллий дорихоналар омборида юз ниқоблари қолмади. Яна бошқаларида эса чекланган миқдорда ниқоблар мавжуд.

«Биз таъминотчилардан янги ниқобларнинг келишини кутмоқдамиз, аммо бошқа мамлакатларда ҳам уларга бўлган талаб кучли бўлгани сабабли, бизнинг талабимизни қондириш учун бироз вақт керак бўлади. Мижозлар келиб, кўп миқдордаги ниқоблар сотиб олишмоқчи бўладилар. Лекин биз уларга беш қутидан ортиқ сотиб олишга рухсат бермаймиз», дейди Салама туманидаги фармасевт Маҳмуд Сабри.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Қиролликни вирусдан ҳимоя қилиш учун барча чоралар кўрилганини ва ушбу юқумли касалликка чалинган бемор аниқланмаганини маълум қилган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг