Комил Алламжонов: Қирғизистон ва Тожикистон ўртасидаги зиддият Шавкат Мирзиёевнинг шахсий аралашуви натижасида ҳал қилинди.

0
1028
Фото:(centralasia.media)

Ўзбекистон Президентининг собиқ матбуот котиби ва ҳозирда Миллий оммавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раҳбари Комил Алламжонов Шавкат Мирзиёевнинг шахсий аралашуви натижасида

Қирғизистон ва Тожикистон ўртасидаги зиддият ҳал қилинди деди.
«Куни-кеча бутун матбуот қирғиз ва тожик чегарасидаги отишмалардан ларзага келди. Очиғи, шахсан мен бу ҳодиса катта урушга айланиб кетишидан қаттиқ хавотирга тушиб қолдим. Танклар ва ҳарбий самолётларнинг отишмаларини кўриб, вазият осонликча ўнгланмайдигандек туюлди. Қанчадан қанча одам вафот этди. Жуда кўплар яраланди.
Лекин Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг саъй-ҳаракатлари ва шахсий аралашуви натижасида бугун бу муаммо барҳам топди. Тожикистон ҳамда Қирғизистон Президентларининг ҳар бири билан алоҳида суҳбатлашиб, ўзаро муросага эришилди».

Унинг сўзларига кўра, «…қўшнилар ўзаро келишиб олди. Ўзбекистон раҳбари дунё ҳамжамияти олдида Марказий Осиё минтақасида нуфузга эга бўлган энг обрўли шахс, вазиятни барқарорлаштиришга қодир раҳбар сифатида пайдо бўлди».

Алламжонов сўнгги йилларда Ўзбекистон ва қўшни давлатлар ўртасидаги муносабатларда юз берган ўзгаришлар, улар билан дўстона алоқалар ўрнатилиши вазиятни ижобий ҳал қилди, деган хулосага келади.

28 апрел куни Қирғизистон ва Тожикистоннинг чегара ҳудуди – Сўғд ва Боткен вилоятларида жойлашган «Бош сув ҳавзаси» қисмида можаро юз берди. Қирғизистон чегара хизматининг хабар беришича, тожик томони электр узатиш симлари устунларига видеокамералар ўрнатишни бошлади. Қирғиз томон қарши бўлган нарсага ва ўрнатилган видеокамера билан устунни кесишни бошлади. Ҳодиса иштирокчилари ўртасида оғзаки тўқнашув бўлган, кейин улар бир-бирига тош отишни бошлашган. 29 апрелда ушбу можаро қуролли тўқнашувга айланиб кетди ва унда Қирғизистон ва Тожикистон ҳарбийлари иштирок этишди.

Расмий маълумотларга кўра, тўқнашувлар натижасида Қирғизистон томонидан 154 киши жароҳат олган, улардан 31 қирғизистонлик ҳалок бўлган. Тожикистон оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, тўқнашув натижасида 90 дан ортиқ фуқаро жароҳат олган ва 10 га яқин тожикистонлик вафот этган. Бироқ, мамлакат расмийлари қурбонлар ва ўлимлар сони тўғрисида расмий равишда хабар бермадилар.

Аввалроқ Қирғизистон ва Тожикистон Президентлари телефон орқали суҳбат ўтказиб, чегарадаги вазиятни муҳокама қилгани хабар қилинган эди. Бундан ташқари, 30 апрел куни Тожикистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Сайимумин Ятимов ва Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Камчйбек Ташиeв раҳбарлигида ишчи гуруҳларнинг йиғилиши бўлиб ўтди. Томонлар барча масалаларни музокаралар йўли билан ҳал қилишга хоҳиш ва тайёрликларини билдирдилар. Натижада, томонлар чегара ҳудудларидан барча қўшин турлари ва ҳарбий техникани ўзаро олиб чиқиб кетишни бошлашга келишиб олдилар. Шунингдек, 1-май куни Тожикистон-Қирғизистон давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилишини ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Maнбa: 

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг