Автоҳалокат сабабли 17 йилдан бери комада ётган Саудия Арабистони шаҳзодаси бир аёлнинг саломлашишига жавобан қўлларини ҳаракатлантирди.
Юқорида кўриб турган видеолавҳангизда шаҳзода Ал-Валид бин Холид Ал-Сауд бир аёлнинг саломлашишига жавобан қўлларини қимирлатган.
«Салом, Диди, Салом.» деган сўзларига жавобан шаҳзода биринчи бармоқларини қимирлатган.
Аёл: «Энди яна, яна бир марта, баланд, баландроқ» деб гапирганда эса комадаги шаҳзода қўлларини баландроқ кўтаришга ҳаракат қилган.
Ундан сўнг: «Жуда яхши!»- дейди номаълум аёл.
Бир лаҳзалик бу кадрлар бутун ижтимоий тармоқларда шов-шувга айланди. Мисол учун, бу кадр биргина Twitter нинг ўзида 200 000 марта кўрилган.
Шаҳзода қандай қилиб комага тушиб қолган?
Шаҳзода Ал-Валид 2005 йилда ҳарбий коллежда ўқиётганда автоҳалокатга учраган. Автоҳалокат натижасида унинг миясига қон қуйилган. Ўша кундан бери шаҳзода комада ётибди.
Унинг охирги бундай ҳаракати беш йил олдин қайд этилган эди.
Шаҳзоданинг яқинлари бир кун келиб унинг тузалиб кетишидан умидларини узишмаган.
Аввалроқ, Холид Саудия қироллик элитасига қарши тазйиқни танқид қилгани учун 11 ойга ҳибсга олинган эди.
Видео тарқатилгач кўплаб мулоҳазалар ва бахс- мунозараларни келтириб чиқарди. Уларни умумлаштириб, икки томонлама қарашга ажратиш мумкин бўлади. Масалан, кимлардир шаҳзодани пул ва илм-фанни ёрдамида тирик қолмоқда деса, яна кимлардир буни илоҳий куч, тақдир билан боғлашга ҳаракат қилмоқда.