Колумб, Вашингтондан кейин навбат Вильсонга келди

0
1517
Фото: platforma.uz

Шу пайтгача АҚШдаги машҳур Принстон университети факультетларидан бирига президент Вудро Вильсоннинг номи берилган эди.

Олий ўқув юрти раҳбарияти Вильсоннинг ирқчилик билан боғлиқ қарашлари туфайли унинг номидан воз кечишга қарор қилди.

Университет ректори Кристофер Айсгрубер АҚШнинг собиқ президенти ашаддий ирқчилардан бири бўлганини айтиб ўтди.

Хабарингиз бор, сўнгги ҳафталарда океан орти шаҳарларида ирқчиликка қарши давом этаётган норозилик намойишлари давомида турли ҳайкаллар ва ёдгорликларни таҳқирлаш, расво қилиш ҳамда йўқ қилиш кампанияси ҳам авж олди.

Нафақат Конфедерация намояндалари, балки Американи очган денгизчи Христофор Колумб, АҚШнинг биринчи президенти Жорж Вашингтон, шунингдек, миллий мадҳия муаллифи Фрэнсис Скотт Кининг ҳам ҳайкаллари бузиб ташланмоқда.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг