Кобулда террорчилар касалхонага ҳужум уюштирди

0
275
Фото:ria.ru

РИА Новостининг ишончли манбаларга таяниб ёзишича, Кобулда касалхонага ҳужум қилган террорчиларнинг барчаси йўқ қилинган.

«Қуролли тўқнашувда жиноятчиларнинг бири кириш эшиги қаршисида портлаб кетган, яна учтаси Ислом Амирлиги жангчилари томонидан йўқ қилинган», – дейилади хабарда.

Айни дамда касалхонада вазият барқарорлашгани айтилмоқда.

Бундан аввалроқ РИА Новости Кобулдаги касалхонага қилинган ҳужум оқибатида ҳалок бўлганлар сони 23 кишига етгани, яна 50 киши жароҳат олгани ҳақида ёзган эди.

Афғонистоннинг Bakhtar агентлиги хабар қилишича, Кобулдаги касалхонага ҳужум “Ислом давлати” террорчилик гуруҳи жангарилари томонидан уюштирилган.

Гувоҳларнинг айтишича, сешанба куни бир гуруҳ террорчилар касалхона биносига кириб портлаш содир этган. Шундан кейин толиблар билан террорчилар ўртасида қуролли тўқнашув бошланган.

Толиблар вакили Билол Каримийнинг РИА Новостига маълум қилишича, Кобулдаги касалхонада сешанба куни иккита портлаш содир этилган.

Афғонистон ички ишлар вазирлиги вакили Қори Саид Хостийнинг маълум қилишича, воқеа жойига зудлик билан махсус топшириқлар хизмати аскарлари етиб келган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг