Россиядаги дунёга машҳур Эрмитаж музейи томонидан ўн кунча аввал #изоизоляция хэштеги остида акция эълон қилинган эди.
Акцияга кўра, карантин муносабати билан уйда ўтирганлар машҳур санъат асарларига ўхшаш композициялар тайёрлаб, ижтимоий тармоқларга жойлаштиришлари зарур эди.
Қайд этиш жоизки, ушбу акция коронавирус пандемияси муносабати билан уйда жон сақлаётган минглаб одамлар ўртасида катта қизиқиш келтириб чиқарди.
Ҳозирда фейсбукда ташкил этилган Изоляция оммабоп гуруҳига машҳур санъат асарлари нусхаларининг юзлаб пастоновкаларини фотолари жойлаштирилмоқда. Уларда иштирокчиларнинг фантазиялари, юмори ва романтик кайфиятлари акс этмоқда.
Хўш, тасаввурга сал эрк бериб, бизда ҳам шундай копировкалар қилиш мумкинми, деб ўзимизга савол бериб кўрамиз.
Албатта, мумкин!
Масалан, машҳур мусаввирлар Абдулхақ Абдуллаевнинг «Отелло», Раҳим Аҳмедовнинг «Она ўйлари» асарларига тақлидан композициялар яратиш мумкин.