Канадада коронавирусга чалинганлар сони 100 мингдан ошди

0
1292
манба: Reuters

Пайшанба куни Канадада коронавирусга чалинганларнинг умумий сони 100 мингдан ошди.Бу билан Канада COVID-19 тарқалиши бўйича дунёда 17 ўринга кўтарилди. Ҳозирда бу мамлакатда вирус тарқалиши секинлашаётган бўлсада,мутахассислар асосий муаммолар ҳали бартараф этилмаганини айтишмоқда.

Шу пайтгача Канадада 8266 киши коронавирус қурбонига айланди.Ўлим ҳолатларининг 80 фоиздан ортиғи қариялар уйида содир бўлган. Ҳукумат вакиллари коронавирус пандемиясининг мамлакатдаги қариялар уйига бундай тезкорлик билан зарар етказишига тайёргарлик кўрмаганларини тан олишмоқда.

“Биз вирусга қарши курашда у қадар яхши ҳаракат қилмадик. Бу пандемия мамлакат тиббиёт тизимининг камчиликларини кўрсатган “уйғониш қўнғироғи” бўлди”, дейди Торонто университети эпидимиологи Камилле Лемиукс.

Канада тиббиёт тизимидаги асосий муаммолардан бири бу марказлашган бошқарувнинг мавжуд эмаслигидир. Ҳар бир провинсия ўз тиббиёт соҳасини ўзи назорат қилади ва турлича йўллар тутади. Бу соҳада марказий ҳукуматнинг бажарадиган асосий функсияси ҳудудий тиббиойтни молиялаштириш холос. Экспертлар Канаданинг ушбу мураккаб тиббиёт тизими пандемияни енгиш бўйича ҳаракатларни охирига етказа олишига хавотир билан қарамоқдалар.

Айни пайтда Канаданинг 10 та провинсияси аста-секинлик билан иқтисодий фаолиятини тиклаётган бўлсада, мамлакатдаги энг катта икки шаҳар бўлган Монреал ва Торонтода чекловлар сақланиб қолмоқда.

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг