Каъбатуллоҳ ёпинчиғи ҳақида нималарни биласиз?

0
2974
Фото: Портал о странах и народов мира

Макка шаҳридаги муқаддас Каъба устига махсус Кисва номли қора ёпинчиқ ёпилади. Хўш, у ҳақда қандай маълумотларга эгасиз?Қуйида бу ҳақида қисқача тўхталиб ўтамиз.

Икки муқаддас масжид (Мадинадаги Масжид ул-Набавий ва Маккадаги Каъбатуллоҳ) ташриф буюрувчиларга сифатли хизмат кўрсатиш ишларига масъул инсон Шайх Абдулраҳмон ал-Судайсдир. Шу муносабат билан ал-Судайс ҳазратлари Кисва ишлаб чиқариш жараёнини ҳам назорат қилади. Каъба ёпинчиғи Макка шаҳрида ишлаб чиқарилиб, уни тайёрлашда катта диққат-эътибор талаб қилинади.

Кисва беш бўлак матодан иборат бўлиб, уларнинг тўрттаси Каъбанинг тўрт томонига,  бурқа деб номланувчи бешинчи қисм эшикка ёпилади. Бешта қисмнинг барчаси бир-бирига тикиб боғланади. Қора рангли иплардан тўқилган ёпинчиққа зарҳал ҳарфлар билан Қуръони Карим оятлари битилган.

Уни тайёрлашда 670 килограммдан ортиқ хом ипак, 120 килограмм олтин ип ва 100 килограмм кумуш ип ишлатилади. Кисванинг нархи тахминан 22 миллион Саудия риёлини (5,9 миллион доллар) ташкил этади.

Маккадаги фабрикада Саудия фуқароларидан ташкил топган 200 га яқин малакали уста ва мутасадди ходимлар Кисва ишлаб чиқариш билан шуғулланадилар. Мажмуада 16 метр узунликдаги тўқиш машинасидан ҳам фойдаланилади.

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг