ЖССТ дунёнинг етакчи давлатларига мурожаат билан чиқди

0
787
Фото:yandex.ru

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 20 та етакчи мамлакатга мурожаат қилди. Ташкилот ушбу давлатлардан октябрга қадар пандемия тўлқинини тўхтатиш учун коронавирусга қарши вакциналарни тўғри тақсимлашни сўрамоқда.

Act Accelerator – COVID-19га қарши курашда воситаларга эришишни жадаллаштириш ташаббуси етакчиси Брюс Эйлвард вакцина тақсимотидаги тенгсизликни «шармандали» деб атади ва сиёсий раҳбарлар ҳамда ишбилармонларни қашшоқ мамлакатларни препарат билан таъминлашга чақирди.

Хусусан, у энг нуфузли 20 та давлат раҳбарини сентябрь охиригача тенгсизликни бартараф этишга ва дунё аҳолисининг 10 фоизини тўлиқ эмлашга ёрдам беришга чақирган.

AFP ҳисоб-китобига кўра, ҳозиргача бутун дунё бўйлаб тахминан 4,5 миллиард дозалик вакцина ишлатилган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг