ЖССТ бир неча давлатларда фойдаланиш тўхтатилган AstraZeneca компаниясининг вакцинаси хавфсиз эканини айтди.

0
1142
Фото:(AFP)

Ўтган бир неча кун ичида Англиянинг Оксфорд университети ва AstraZeneca компанияси вакцинаси инсон қонида тромбларни ҳосил қилиши айтилиб, ушбу вакцинадан фойдаланиш бир қатор мамлакатларда тўхтатилиб қўйилди. Аммо, 12 март куни Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти AstraZeneca компанияси вакцинасидан фойдалнишни тўхтатишга ҳеч қандай сабаб йўқ эканини айтди.

ЖССТ айни пайтда AstraZeneca вакцинаси борасидаги хабарларни ўрганаётганини маълум қилиб, ушбу компания вакцинаси ва қонда тромблар пайдо бўлиши орасида ҳеч қандай боғлиқлик йўқлигини алоҳида таъкидлаган.

«AstraZeneca ҳозирда ишлатилаётган бошқа вакциналар сингари ажойиб вакцина ҳисобланади. Ҳа, биз AstraZeneca вакцинасидан фойдаланишни давом эттиришимиз керак» деди ЖССТ вакили Маргарет Харрис жума куни. Унинг сўзларига кўра, AstraZeneca вакцинасининг хавфсизлиги билан боғлиқ ҳар қандай муаммо текширилиши керак.

Англияда жойлашган AstraZeneca компанияси ҳам ўзининг вакцинаси хавфсиз экани ва у қонда тромб ҳосил қилмаслигини таъкидлаган.

Вакцинани қабул қилганлар қонида тромблар ҳосил бўлаётгани ҳақидаги хабарлардан кейин Дания, Норвегия ва Исландия эҳтиёт чораси сифатида AstraZeneca вакцинасидан фойдаланишни тўхтатиб қўйишди. Шунингдек, шу ҳафтада Таиланд ва Болгария давлатлари ҳам AstraZeneca вакцинасини тарқатишни кечиктирганларини маълум қилишган. Испаниянинг бешта ҳудудида ҳам мазкур компания вакцинасини ишлатишни вақтинча тўхтатиб қўйилган.

Манба: 

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг