Африкада коронавирусга чалинганларнинг сони 98 кунда 100 мингтага етганди.Лекин,касалланганлар 200 тага етиши учун кейинги 18 кун кифоя қилди. Ушбу рақамлар 11 июнь куни Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти томонидан эълон қилинди. Ташкилот қора қитъада COVID-19 нинг ёйилиши тезлашаётганини таъкидлади.
“Африкадаги касалланганлар сони дунёдаги беморларнинг 3 фоизидан камроғини ташкил қилсада, бу қитъада ушбу пандемия тарқалиши тезлашаётгани аниқ кўриниб турибди”, дейди ЖССТнинг Африка бўйича раҳбари Мацҳидисо Моети. Унинг маълум қилишича,коронавируснинг одамлар орасида тарқалиши дастлаб Африканинг 54 та мамлакатида содир бўлди. Бу эса жиддий ҳолат эди.
Қора қитъада ҳозиргача коронавирус билан боғлиқ 5500 дан ортиқ ўлим ҳолати қайд этилган.Коронавирус дунё бўйлаб тарқалишни бошлаганда экспертлар бу касалликнинг Африкага жуда ёмон зарар келтириши мумкинлигини айицҳганди.Чунки дунёдаги энг камбағал давлатларнинг кўплари бу қитъада жойлашган бўлиб,уларнинг соғлиқни сақлаш тизими анча заиф ҳисобланади. Шунингдек,бу ердаги миллионлаб одамлар можаролар сабаб ўзлари яшаб турган жойларидан бошқа еларга кўчиб кетишга мажбур бўлишган.
Ҳозирда Африкада коронавирус билан боғлиқ ҳолатлар 207 600 кишига етган бўлиб,касалланганларнинг 75 фоизи 10 та мамлакатда аниқланган. Уларнинг орасида COVID-19 энг анг кўп тарқалган жой бу Жанубий Африка Республикаси ҳисобланади. Бу мамлакатда 58 500 тадан ортиқ одам коронавирусни юқтириб олди ва 1200 киши вафот этди.