18 сентябрь куни Абхазия ташқи ишлар вазири Даур Кове Абхазия Ташқи ишлар вазирлигида Европа Иттифоқи, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва ЕХҲТдан Женева халқаро хавфсизлик ва барқарорлик бўйича музокаралар раислари – Тоиво Клаар, Cиҳан Султаноглу, Рудолф Михалка билан учрашди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги расмий сайти хабар бермоқда.
Европа Иттифоқининг Жанубий Кавказ бўйича махсус вакили Тоиво Клаарнинг айтишича, мунозараларнинг янги босқичидаги асосий масала Грузия ва Жанубий Осетия чегараларидаги вазиятнинг кескинлашиши бўлади. Женевадаги мунозараларда БМТ вакили Cиҳан Султаноглу, иккала томон ҳам инқирозни тинч йўл билан ҳал қилишга интилаётганликларини қайд этди. «Тинчлик декларацияларидан аниқ ҳаракатларга ўтиш жуда муҳимдир ва биз ушбу муаммони ҳал қилишда зарур ёрдам кўрсатишга тайёрмиз», деди Султаноглу.
Учрашув иштирокчилари, шунингдек, кўчиб юриш эркинлиги, атроф-муҳит хавфсизлиги ва Женевада бўлажак мунозараларнинг бошқа мавзуларини муҳокама қилдилар.