Жанубий Кореяда рангли пластик идишлардан фойдаланиш тақиқланади. Бу ҳақда Yonhap News экология вазирлиги вакилларига таяниб хабар бермоқда.
Уларнинг сўзларига кўра, 25 декабрда мамлакатда чиқиндиларни йўқ қилиш тўғрисидаги қонунга тузатиш киритилади, унга кўра қадоқлаш материаллари қайта ишлашнинг мураккаблигига кўра уч тоифага бўлинади.
Маълумки, маҳсулотни қадоқлаш материаллари юқори даражада қайта ишлаш мураккаблиги билан ишлаб чиқарадиган компанияларга экологик солиқ солинади.
Таъкидланишича, Lotte Chilsung ва Coca Cola каби баъзи компаниялар аллақачон рангли пластик идишларни рангсизлари билан алмаштиришган.