Жанубий Кореяда чорва учун хавфли касаллик вируси қайд этилди

0
1785
Фото: Reuters

Жанубий Корея Шимолий Корея билан чегарадош бўлган чўчқа фермасида, иккинчи марта Африка чўчқа иситмаси вируси тарқалгани ҳақида хабар берди. Бу вирус одамлар учун хавфли эмас.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги чоршанба куни қилган баёнотида пойтахт Сеулнинг шимоли-ғарбида жойлашган Ёончеон фермасида касалликнинг иккинчи ҳолати аниқланганини маълум қилди. У ерда 4700 та чўчқа боқилади.

Вазирлик Ёончеон фермасидаги барча чўчқаларни йўқ қилинишини ва бу касаллик авж олишининг олди олинишига қаратилган саъй-ҳаракатлар амалга оширилишини айтди.

Вируснинг биринчи ҳолати аниқлангандан сўнг, Жанубий Корея ҳукумати аҳолини чорва ҳайвонларининг касаллиги тўғрисида огоҳлантирди ва дезинфекция чораларини кучайтирди. Шу жумладан,  чўчқалар ва бошқа чорва ҳайвонларининг бир жойдан бошқа жойга кўчириш вақтинча тақиқланди.

Шарқий Осиёда Африка чўчқа иситмаси вируси биринчи марта 2018 йил август ойининг бошида Хитойда қайд этилган ва шу вақтдан бери вирус бутун Осиё бўйлаб тарқалмоқда. Касаллик юқумли бўлиб, 100 фоиз ҳолатда ўлимга олиб келади. Ҳозирда унга қарши ҳеч қандай дори ёки ваксина мавжуд эмас.

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг