Жанубий Корея Шимолий Корея билан муҳим масала юзасидан музокаралар ўтказишни таклиф қилмоқда

0
92
Фото: Korea Pool Photo via AP Photo

Жанубий Корея 1950-53 йиллардаги Корея уруши туфайли ажралиб кетган минглаб оилаларга қандай ёрдам беришни муҳокама қилиш учун Шимолий Корея билан музокаралар ўтказишни таклиф қилди.

«Умид қиламизки, икки томоннинг масъул амалдорлари инсонпарварлик масалалари, жумладан, ажралган оилалар масаласи бўйича самимий музокаралар учун имкон қадар тезроқ шахсан учрашадилар», дейди оилаларни бирлаштиришга масъул вазир Квон Ёунг-Се.

Икки Корея ҳукуматлари вақти-вақти билан қисқа учрашувларга рухсат беришган, жумладан, бундай учрашувни охиргиси 2018 йилда Шимолий Кореяда бўлиб ўтган эди. Лекин кўпчилик ажралган оилалар ўзларининг яқинлари ҳали ҳам тирик ёки йўқлигини билишмайди.

Кюнгнам университетининг Узоқ Шарқ тадқиқотлари институти профессори Лим Эул-чулнинг айтишича, Шимолий Кореянинг бу таклифни қабул қилиш эҳтимоли жуда паст.

«Оила билан учрашувлар инсонпарварлик муаммоси, лекин аслида бу ҳар икки томон ўртасида катта даражадаги ишончни талаб қилади».

Ўнлаб йиллар ўтган сайин оилаларнинг бирлашиши масаласи тобора кескинлашиб бормоқда. Ажратилганларнинг кўпчилиги ҳозир 80 ёшдан ошган ва ўлим олдидан узоқ вақтдан бери йўқолган қариндошлари билан учрашишни истайди.

 

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг