Жаҳон банки: “2022 йил Қозоғистон иқтисодиёти 2,5 фоизга, Марказий Осиёда эса ўртача 3 фоизга ўсиши керак”

0
1077
Фото:(pixabay.com)

COVID-19 пандемияси туфайли жаҳон иқтисодиётида 2008 йилдаги инқирозга қараганда анча пасайиш кузатилди. Айниқса, Қозоғистон учун ушбу давр оғир кечди. Мамлакатда ишбилармонлик фаоллигининг пасайиши ва унинг асосий экспорт товарлари, яъни нефть нархларининг кескин тушиши ҳолатлари юзага келди.

Жаҳон банки ўтказган тадқиқотга кўра, 2022 йилда Қозоғистон иқтисодиёти 2021 йилга нисбатан 2,5 фоизга, Марказий Осиёда эса ўртача 3 фоизга ўсиши керак. Жорий йилда нефт нархининг барқарорлашиши ва ички молиявий сиёсатни рағбатлантириш кўзда тутилган.

Жаҳон банки 2021–2022 йилларда хорижий инвестицияларнинг ўсишига ишонч билдирди. Аммо мамлакатда қазиб олинадиган ёқилғига бўлган глобал талабнинг пасайиши, инвестициялар учун минтақавий рақобатнинг кучайиши, молия секторидаги беқарорлик хавфининг ортиши, ҳисобдор ва ошкора бошқарувга эҳтиёжнинг ошиши каби муаммолар пайдо бўлиши мумкин.

ХВФ Қозоғистонда эмлаш дастури йўлга қўйилиши ҳам иқтисодиётга таъсир кўрсатади, деб ҳисоблайди.

“Вакциналарни сотиб олиш ва тарқатишни молиялаштириш, синов, терапия ва шахсий ҳимоя воситаларига инвестицияларни давом эттириш каби устувор вазифалар белгилаб қўйилган”, – деди ХВЖнинг Яқин Шарқ ва Марказий Осиё департаменти директории Жиҳод Aзур.

Таъкидлаш керак, Қозоғистон экспортида ўсиб бораётган улушни Хитой эгаллаб турибди. Хитойва Россия ўртасидаги AҚШ ва Европа билан муносабатларнинг ёмонлашиши жиддий санкцияларни келтириб чиқариши мумкин.

Манба: 

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг