Июль ойида Туркия ҳукумати ўз ҳудудидаги рўйхатдан ўтмаган Суриялик қочоқларни Истамбулдан бошқа шаҳарларга кўчиб ўтиши кераклигини айтганди. 20 ноябрь куни Туркия ташқи ишлар вазири Сулаймон Сойлу шу пайтгача Истамбулни 100 минг нафар қочоқ тарк этганини маълум қилди. Ҳозирги кунда Туркияда 3.6 миллион нафар Суриядан келган қочоқ мавжуд.
15 миллионга яқин аҳолиси бўлган Истамбулдаги Суриялик қочқинлар сони ярим миллиондан ошди, бу Туркиянинг бошқа шаҳарларига қараганда кўпроқдир. Шунингдек, Туркияда Яқин Шарқ ва Африканинг бошқа мамлакатларидан келган муҳожирлар ҳам истиқомат қилади. Туркия ҳукумати 2018 йилда 56 мингта, бу йил эса 86,625 нафар ноқонуний муҳожирни мамлакатдан депортация қилди, дейди Сойлу.