Иваново муфтийси: Москва пулни яхши кўради (ВИДEО)

0
1552
Фото: islamnews.ru/ муфтий Фарид Ляпит ўнг тарафда

Иваново вилояти Мусулмонлар идораси Россия Федерациясининг Мусулмонлар диний идораси (МДИ) бўйсунувидан чиқиб кетди. Гарчи бундай қарор ўтган йили қабул қилинган бўлсада, расмий баёнот шу кунларда эълон қилинди.

Иваново вилояти Мусулмонлар идорасини мустақил юридик ташкилот сифатида қайта ташкил этиш ишлари 2019 йил кузида расмийлаштирилган эди.

Идора раҳбари ва вилоят муфтийси Фарид Ляпиннинг сўзларига кўра, Россия Федерацияси МДИси вилоят марказидаги масжидни қурилиши тугатиш учун бир миллион рубль ажратиш учун, улар билан келиша олмаган Иваново вилоятиМДИ низомига ўзгартиришлар киритишни талаб қилган.

“Россия Федерациясининг диний ташкилотлар тўғрисидаги қонунига биноан, биз ким билан ҳамкорлик қилишни ва бошқарув кенгашимизни танлашни мустақил ҳал қилиш ҳуқуқига эгамиз. Шунга кўра биз у ердан чиқиб кетдик. Ҳеч қандай қоидабузарликлар йўқ. Албатта, улар билиб-билмасдан ёки қасддан нотўғри бир нарсалар дейишмоқда, гарчи мен яхши гумонда бўлиб билмасадан деб ўйлайман. Ҳеч қандай Федерал муфтият деган идора мавжуд эмас, аммо Россия адлия идораларида рўйхатдан ўтган ички низомларига мувофиқ муносабатларни ўрнатадиган минтақалараро, минтақавий, республика ва минтақавий муфтиялар мавжуд», – дея тушунтирди муфтий.

Қарама-қаршиликнинг асосида моддий ва ташкилий масалалар ётибди. Уставга киритиладиган ўзгартиришларга кўра вилоят муфтийлиги тўлалигича Россия Федерацияси МДИга бўйсинишини керак бўлади ва минтақавий ташкилотнинг раисини ишдан бўшатиш ва уни тайинлаш, режадаги ишларни амалга ошириш учун маблағлар ажратиш тўғрисида қарор қабул қилиш ваколатлари билан тўлиқ бўйсунишни ҳам назарда тутади.

«Бизга, Россия Федерацияси МДИси орқали минтақавий МДИ учун ажратиладиган маблағлардан деярли сариқ чақадай улуш тегади, қолгани барча маблағлар Москвада қолади. Москва пулни яхши кўради”, – дея хулоса қилди Фарид Ляпин.

Яқин кунлар ичида Ивановода улар ногиронлар учун иккита лифт билан масжид қурилишини давом эттиришни режалаштиришмоқда.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг