Италиялик мафия раҳбари Бразилияда қўлга олинди.

0
868
Фото:(euronews.com)

Италиялик мафия бошлиғи Рокко Морабито Уругвайда қамоқдан қочиб, икки йил ўтгач, Бразилиянинг Жоао Пессоа шаҳрида қўлга тушди, дея хабар берди euronews.
Бразилия федерал полицияси маълум қилишича, 54 ёшли маҳбус 1990 йилда “кокаин қуроли” номи остида танилган. Ўшандан бери у гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланиб келган.

Жиноятчини қўлга олиш учун Бразилия ва Италия полицияси томонидан қўшма операция амалга оширилган.

Италиялик жиноятчи 1988-1994 йилларда халқаро гиёҳванд моддалар савдоси, шу жумладан 1992-1993 йилларда минг килограммдан ортиқ қора дорини чегарадан олиб ўтишга урингани учун Интерпол рўйхатига тушган эди.

Морабито қилмишлари учун 30 йилга озодликдан маҳрум этилган эди.
Манба: 

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг