Италияда вирус қурбонлари сони Хитойдагидан ўтиб кетди

0
1569
Фото: AP

Коронавирус инқирози Шарқдан Ғарбга кўчмоқда. Хитой эпидемиянинг тарқалиши батамом тўхтаганини маълум қилаётган бир пайтда Италияда вирус қурбонлари сони Чин юртдидагидан ошиб кетди. АҚШда эса инфекцияни юқтириб олганлар 10 мингдан ортиқни ташкил қилмоқда.

19 март кунги маълумотларга кўра, 60 миллион аҳолига эга бўлган Италияда камида 3,405 та одам вирус қурбонига айланди. Айнан шу куни Хитойнинг Уҳан шаҳрида биронта ҳам вирус юқтириб олган одам қайд этилмади. Бу коммунистик мамлакатда карантин вирус тарқалишини тўхтатишда иш берганидан далолат бермоқда.

Мутахассислар Италияда вирусдан бунчалик кўп одамларнинг вафот этишига турли хил сабаблар борлигини айтишмоқда. Италия аҳолисининг деярли тўртдан бир қисми-аниқроғи 23 фоизи 65 ёшдан ошган кексалар эканлиги қурбонлар сонининг кўплигининг асосий омилларидан деб ҳисобланмоқда. Чунки мамлакатда коронавирусдан ўлганларнинг 87 фоизи 70 ёшдан ошганлардир.

Айни пайтда дунё бўйлаб қурбон бўлганларнинг сони 10,000 кишига етди, касалланганларнинг умумий сони 220,000 дан ошди. Беморларнинг 85,000 нафари тузалиб кетган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг