Италия шимолида жойлашган Пьемонт минтақасида Стреса-Моттарано йўналишида ҳаракатланаётган телеферик ўрмонзорга қулаб тушган. Ҳодиса оқибатида 14 киши ҳалок бўлгани айтилмоқда.
Италия қутқарув хизмати хабар беришича, ҳалокат пайтида телеферикда 15 нафар йўловчи бўлган. Улар орасида икки ёш бола борлиги маълум қилинди.
Кейинроқ, болалар вертолёт орқали Турин касалхонасига етказилган, аммо улардан бири йўлда вафот этган.
– «Фуқароларимиз тоғ тепасида денгиз сатҳидан 1491 метр баландликда саёҳат қилаётган эди. Бироқ, автоулов сими узилиб кетган ва ўрмонзорга келиб тушган» – дея баёнот берди Италия бош вазири Марио Драги маҳаллий ОAВга.
У, шунингдек, бутун ҳукумат номидан қурбон бўлганларнинг оилаларига ҳамдардлик билдирди.
Европа Кенгаши раиси Чарль Мишель ҳам ижтимоий тармоқдаги саҳифасида «Европада мотам» дея изоҳ қолдирган.