Исроил ҳарбий кучлари томонидан «Исломий Жиҳод» қўмондони Ғазо шаҳридаги уйига уюштирилган ҳаво ҳужумида ўлдирилди.
Фаластин гуруҳи сешанба кунги баёнотида, Исроил ўз ҳужумида 42 ёшли Баҳо Абу Ал-Аттага ҳужум қилганини тасдиқлаганидан кейин, қўмондоннинг ўлими ҳақида эълон қилди.
Ҳужумдан кўп вақт ўтмай, жавоб тариқасида Ғазодан Исроилга қарши ҳужумга ўтилди, ракеталар мамлакатнинг жанубий ва марказий қисмлари узра учиб ўтди.
Шу билан бирга, “Исломий Жиҳод”нинг айтишича, Сурия пойтахти Дамашқда унинг мулозимларидан бири Акрам ал-Ажурийнинг уйига ҳужум уюштирилган ва ал-Ажурийнинг ўғли ва камида яна бир киши ўлдирилган.