Исроил ҳарбийлари Ғазо билан чегарада фаластинликни ўлдирди

0
1527
Манба: The Express Tribune

Ғазо соғлиқни сақлаш вазирлиги расмийларининг таъкидлашича, жума куни тушдан кейин чегара бўйлаб норозилик намойишлари пайтида Исроил кучлари бир фаластинликни отиб ўлдирган.

Жума куни чегара бўйлаб минглаб фаластинликлар тўпланишган ва Исроил ҳарбийларининг айтишича, оломон портлаш мосламалари ва гранаталар Ғазони Исроилдан ажратиб турувчи чегара тўсиғига отилган.

Бир ҳарбий транспорт воситаси шикастланган, аммо аскарлар жабрланмаган.

Ҳарбий вакилнинг сўзларига кўра, қўшинлар тартибсизликларни тарқатиш воситалари билан жавоб беришди ва стандарт операция тартибларига мувофиқ ўқ отишди.

Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги кун давомида бир фаластинлик ўлдирилганини ва 40 киши яраланганини билдирди.

Намойишлар Фаластин ҳудудидаги уйларни Исроил томонидан бузулишига қарши ўтказилмоқда.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг