Исроил археологлари қадимий масжидни топдилар

0
1774
Манба: CNN

Археологлар Исроил жанубидаги Негев чўлида қадимий масжидни қазиб олишди, дея хабар беради CNN.

Олимларнинг фикрича, масжид қурилишининг вақтлари VII-VIII асрларга тўғри келади. Бу бинонинг ислом илк тараққий этган даврдан кўп ўтмай қурилганлигини билдиради. Масжидлар тўртбурчаклар шаклига эга. Том қисми бўлмаганлиги тахмин қилинмоқда. Ибодат жойи Макка томонга қаратилган. Археологлар бу эрда маҳаллий деҳқонларнинг ибодат қилишларини тахмин қилишмоқда.

Ўша даврда айни шу услубда қурилган масжидлар аввал Маккада ва Қуддусда бўлган.

Булар Роҳодаги Бадавий шаҳарчасида барпо этиладиган турар-жой мажмуасини қуришдан олдин қазиш ишлари олиб бораётганда топилган.

Айнан шу қазишмалар давомида археологлар Византия даврида (VIII асргача) ва ислом давридаги кичик бир қишлоқни топдилар.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг